Эсдалик совғалари топширилди

Жорий йилнинг 21 январь куни “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ташкиллаштирилган мини-футбол бўйича “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақасининг ғолиблари, совриндорлари ҳамда алоҳида номинациялар бўйича муносиб деб топилган иштирокчиларига Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Кизирик туман хокимининг 1-ўринбосари И.Ярматов,  тумани Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи туман хокимининг ўринбосари Э.Сафаров, вилоятдан бириктирилган вакил О. Аллаёров, тумандан бириктирилган вакил таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кизирик туман бўлинмаси раиси Г.  Аннаматова тумандаги 31 махалла фуқаролари йиғинлари раислари хамкорлигида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичи бўйича йиғилиш  ўтказилди ва  йиғилиш иштирокчиларига иш тартиби ва келгусида бажариладиган ишлар юзасидан тушунча берилди.

2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан ўтказилган  очиқ мулоқотда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Сафарова, Узун тумани Касаба уюшмалари ташкилотларини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси З.Шералиев,  Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси С.Гулбоева, ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари  иштирок этишди. Мазкур йиғилишда  «Аёллар дафтари» тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича 2022 йилда “Аёллар дафтари” 3-босқичи юзасидан ишларни ташкиллаштириш  учун Низом, йиғилиш баёнида берилган топшириқлар, анкета сўровномалар тўлдирилиши бўйича  барча  топшириқлар тушунтириб берилди.

Вазифалар белгилаб олинди

Ангор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Ражапова бошчилигида туманда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди .Вилоят касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Д.Шукуров ва туман касаба уюшмасининг раиси Д.Хўжанова туман депутатлари ва 4 та сектор котиблари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда тумандаги 4та сектор котиблари ва тегишли ташкилот масъуллар, 36 та махалла раиси ва ўринбосарлари иштирок этишди.

 Туманда 2022 йил 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш ва уларнинг муаммоларига ечим топилди, – дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова.

Мулоқот давомида туманда “Аёллар дафтари” бўйича қилинган ишлар яна бир бор таҳлилий кўриб чиқилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  3-босқични ташкил этишдаги вазифалар белгилаб олинди.