2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан ўтказилган  очиқ мулоқотда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Сафарова, Узун тумани Касаба уюшмалари ташкилотларини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси З.Шералиев,  Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси С.Гулбоева, ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари  иштирок этишди. Мазкур йиғилишда  «Аёллар дафтари» тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича 2022 йилда “Аёллар дафтари” 3-босқичи юзасидан ишларни ташкиллаштириш  учун Низом, йиғилиш баёнида берилган топшириқлар, анкета сўровномалар тўлдирилиши бўйича  барча  топшириқлар тушунтириб берилди.