Афғонистонлик талабалар ҳазрат Навоийни ёд этишди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Сурхондарё вилоятиТермиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг  581 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.

“Давра суҳбати” ўтказилди

Жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз ҳарбий госпиталида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Давра суҳбати” ўтказилди. “Давра суҳбати” давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Републикаси Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди. Иштирокчилар давра суҳбати давомида ўзларининг барча саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.

 

“Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз шаҳридаги 11506-ҳарбий қисм хизматчилари оилалари ўртасида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида “Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё Кенгашининг қимматбаҳо совғалари  билан тақдирландилар.

Совғалар топширилди

Афғонистонлик талабалар ҳазрат Навоийни ёд этишди. Жорий йилнинг  7 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Бадиий кечада фаол қатнашган иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.