Лидер тадбиркорлар билан учрашув

Бугун Узун туман хокимлигида  вилоятга масъул этиб белгиланган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.Қосимов ҳамда вилоят касаба уюшмаси Кенгаши раис ўринбосари Қ. Боболов кооперация усулида тадбиркорликни ташкил этган лидер тадбиркорлар ва уларга бириктирилган тижорат банк рахбарлари билан учрашди ва лидер тадбиркорлар томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.

Конференция бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 март санасида Сурхондарё вилоят рухий асаб касалликлар шифохонасида  2021-2023 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг  конференцияси бўлиб ўтди.  Конференцияда  жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама хисобот маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек,  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Н.Намозова ҳамда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши мехнат хуқуқ инспектори З.Холов  томонидан ходимларга сохага оид зарурий маслахатлар ва иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.

Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфидаги Термиз шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларида меҳр-оқибат ва ҳамжихатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик  хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш ҳамда эл-юртимизнинг олийжаноб орзу-интилишларини ифода этувчи, халқимизнинг энг қадимий ва миллий байрами ҳисобланган, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда.                                            Байрам сайилларида ёшлар ўртасида спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар, халқ ўйинлари ташкил этилди.                       Байрам муносабати билан ёлғиз қариялар, ногиронлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, уларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда бошланғич ташкилотлари томонидан беғараз ёрдам берилди.

Жамоа шартномалари умумий йиғилиш конфренциялари ўтказилмоқда

 

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тизимидаги ташкилот ҳамда муассасаларда 2021 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий  йиғилиш (конференция)лари ўтказилмоқда. Ўтказилган йиғилишларда жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек,  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича  меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров томонидан ходимларга соҳага оид зарурий маслаҳатлар ҳамда иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.

Имтиёзли йўлланмалар берилди

Давлат Дастури асосида жами 3 нафар аёл ишчи ходимлар Термиз тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида 31 йилдан буён ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган биология фани ўқитувчиси Худойназарова Насиба Аллановна, Амударё соҳиллари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш Департаменти  ходимлар бўлими бошлиғи Абдусаматова Зайнаб Мухаммадгулиевна, Шеробод тумани тиббиёт бошқармаси туғрукхона мажмуаси реанимация бўлими ҳамшираси Хайитбоева Гулжахон Абдирамовналарга ҳар бирига жами 3 480 000 сўмлик 8 март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида соғлигини тиклаш мақсадида “Умид Гулшани” санаторийсига имтиёзли (бепул) йўлланмалар берилди. 

Мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4 март куни  Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳар “Амударё” болалар оромгохида 8 март “Ҳалқаро хотин – қизлиар куни” муносабати билан “Хотин – қизларни эъзозлаш хафталиги”да, аёллар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича мусобақа ўтказилди. Туманлардан келган мусобақа қатнашчилари спортнинг марафон юриши, волейбол, стол тенниси, шахмат – шашка, дартс ҳамда арқон тортиш турлари буйича баҳслашдилар. Арқон тортиш тури буйича 1-ўринни Денов туман Талим касаба уюшмалари ходимлари кўлга киритдилар.

Спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўрин Музработ туман халк таьлими касаба уюшмалари ходимларига насиб этди. Термиз шаҳар ҳалк таълими ходимлари шарафли 2-ўринни кўлга киритдилар. Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари Вилоят кенгаши совғалар билан такдирландилар.

Фаол аёллар юрт таянчидир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай. Бунинг мисолини сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида янги Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги мақоми ва обрў-эътиборини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар бунинг  ёрқин  мисолидир.Хусусан:

Сурхондарё Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан турли соҳаларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа корхона, ташкилот муассасаларда самарали фаолият юритаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида 2021 йил 5 март куни соат 10:00 да вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши катта мажлислар залида       “Муққадас аёл” мавзусида 100 нафар аёллар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда  Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Вилоят кенгаши  депутати  А.Ахмедов иштирок  этиб  бугунки  кунда  мамлакатимизда  аёллар учун  яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг  турмуш  тарзини  яхшилаш  учун  амалга  оширилаётган ислоҳатлар  хусусида  маълумотларни  бердилар. Шунгдек Ўзбекистон соғликни сақлаш ходимлари  Сурхондарё  вилоят  Кенгаши раиси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг  хотин-қизлар комиссияси раиси М.Қодирова  иштирок  этиб  барча  аёлларни  байрам  билан  муборакбод  этдилар. Шунгдек тадбирда ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига муносиб  хисса қўшган 100 нафар меҳнат ва касаба уюшмалари фахрийлари бўлган аёлларни бирлашма Кенгаши томонидан байрам совғалари билан тақдирландилар.