Давра суҳбати ўтказилди

Бугун  Сурхондарё вилоят Ангор туман тиббиёт бирлашмасида 2020-2022 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг  конференцияси  бўлиб ўтди.  Конференцияда  жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама хисобот маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек,  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси М.Қодирова ҳамда  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича  меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров томонидан ходимларга сохага оид зарурий маслаҳатлар ва иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида Ангор туман тиббиёт бирлашмаси таркибидаги цех, гуруҳ касаба уюшма қўмита раислари билан давра суҳбати ўтказилди.