Вазифалар белгилаб олинди

Ангор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Ражапова бошчилигида туманда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди .Вилоят касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Д.Шукуров ва туман касаба уюшмасининг раиси Д.Хўжанова туман депутатлари ва 4 та сектор котиблари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда тумандаги 4та сектор котиблари ва тегишли ташкилот масъуллар, 36 та махалла раиси ва ўринбосарлари иштирок этишди.

 Туманда 2022 йил 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш ва уларнинг муаммоларига ечим топилди, – дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова.

Мулоқот давомида туманда “Аёллар дафтари” бўйича қилинган ишлар яна бир бор таҳлилий кўриб чиқилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  3-босқични ташкил этишдаги вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email