Ходимлар касаба уюшмалари химоясида.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгашига жорий йилнинг 2 август куни вилоят Статистика бошқармасининг №01/1-01-7/14-929/1-сонли хатига асосан, ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси раиси Тўраназаров Зафар Норқўчқоровичга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазосини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги хати келиб тушди.

Ўрганиш жараёнида вилоят Статистика бошқармасининг касаба уюшма қўмитаси раиси З.Тўраназаровга, ташкилотнинг Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бошлиғи Ҳ.Ўролов, дастурий-техник таъминот ва маълумотларни сақлаш маркази бошлиғи Ж.Пўлатов, Шўрчи тумани статистика бўлими бошлиғи М.Саттаров, Ангор тумани статистика бўлими бошлиғи в.б. А.Худаяров, Қумқўрғон тумани статистика бўлими бошлиғи Ш.Аллаёров, Қизириқ тумани статистика бўлими бошлиғи З.Нормаматов, Олтинсой тумани статистика бўлими бошлиғи О.Ҳасанов, Термиз тумани статистика бўлими бошлиғи Э.Қурбонназаров ҳамда Узун тумани статистика бўлими бошлиғи Ш.Холназаровларга нисбатан қўлланилган “Ҳайфсан” интизомий жазоси асоссиз бўлганлиги сабабли Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгашининг Раёсат қарорига асосан бекор қилинди.