Ички туризм дастури бажарилмоқда

31.08.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши тизимидаги “Сурхондарёдонмахсулотлари” акционерлик жамиятида меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлардан 46 нафари Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги” байрами муносабати билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий ёдгорлик мажмуаси ва Султон-Саодат мақбарасига саёхат ва зиёрат уюштирилди.

Ёш авлод касаба уюшмаси эътиборида

Сурхондарё вилоят Статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан – Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан 4 нафар ходимларнинг 1-синфга борадиган фарзандлари учун ўқув қуроллари олиб берилди.

Пенсионерлар касаба уюшмаси эътиборида

Сурхондарё вилоят Статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан – Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги байрами муносабати билан узоқ йиллар ишлаган ва ҳозирда пенсияда бўлган 7 нафар пенсионерлар холидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Байрам тадбири ўтказилди

28.08.2019й. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб “Шўрчидонмахсулотлари” акционерлик жамиятида ишчи ходимлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбир давомида жамиятда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган ҳамда 30 нафар кам таъминланган ишчи ходимларга бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ватан фидоий фарзандларини унутмайди

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари томонидан мустақиллик байрами муносабати билан “Ватан фидоий фарзандларини унутмайди” шиори остида ватанимиз сарҳатларини турли ғанимлардан ҳимоя қилишда жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларидан хабар олиниб совғалар топширилди.

Кам таъминланган оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатилди

28.08.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан тумандаги “Янги Хаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган оила фарзанди, Музработ туман 33-умумтаълим мактаби ўқувчиси Худайқулов Зухриддинга  ўқув қуроллари олиб берилди.

Касаба уюшмалари фахрийлари эътиборда

27.06.2019й. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга бирлашмада фаол ишлаб келаётган ишчи ходимлар ҳамда фахрий меҳмонлар таклиф этилиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини нишонлаш арафасида уй эгаларига сертификатлар топширилди

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-қарори ижроси доирасида 2017-2018 йилларда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қуриб битказилган 65 та уйларни Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини нишонлаш арафасида уй эгаларига эгалик ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Август анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 август куни Ангор туманидаги 9-мусиқа ва санъат мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида анъанавий август анжумани ўтказилди.
Анжуманда 2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари рахбарларининг масъулияти ва ташаббускорлиги, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш дастури бўйича тизим ходимлари яқиндан таништирилди. Тадбир сўнгида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан яхши натижаларга эришган 57 нафар педагог ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.