Амалий ёрдам касаба уюшмаларининг вазифасидир

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан, бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини низом талабларига мос равишда йўлга қўйиш мақсадида Шеробод ирригация бўлими, Шеробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Агросаноат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан  фуқаро Рузиев Бахтиёр Эргашевичга чорвачиликни ривожлантириш учун йиллик 8 фоиз 3 йил муддатга тўрт миллион сўм миқдорида туман “Микрокредитбанк” томонидан кредит олиш учун хужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам берилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан хар ойининг иккинчи сешанбасида бошланғич касаба уюшмаларининг фаолиятини талаб даражасига мослигини ўрганиш мақсадида жамоа шартномаларини тузиш ва бошқа камчиликлари кўрсатилиб амалий ёрдам кўрсатилади

Касаба уюшма томонидан амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 2019 йил 13 августь куни “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитасининг хужжатлардаги камчиликлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган хатоликлар жойида бартараф этилиб,  хужжатлар билан ишлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.