Анжуман ўтказилди

11.09.2019й. “Баркамол авлод” болалар марказида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан  2019 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бўйича   Анжумани ўтказилди.

Анжуманда “Энг намунали оромгоҳ-2019”, “Энг намунали кундузги соғломлаштириш майдончаси-2019”, “Энг ғамхўр тарбиячи”, “Энг  мохир тўгарак рахбари”,  “Энг фаол етакчи”, “Энг яхши спорт мураббийи”, “Энг яхши тиббиёт ходими”, “Энг яхши пазанда”, “Энг  фаол ички ишлар идораси ходими”, “Энг жонкуяр ҳоким”, “Энг  масъулиятли  ташкилотчи”, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”   ҳамда “Энг ғамхўр хомий” номинациялари ғолиблари вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ижтимоий кўмак берилди.

09.09.2019й. Музработ тумани “Янги хаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2-гурух ногирони Султонова Ойшага соғлигини тиклаш учун Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан  қиймати беш юз минг сўм бўлган 20 турдаги дори-дармонлар олиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги байрами нишонланди.

 07.09.2019й. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида  Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда барча профессор ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Ходимлар касаба уюшмалари химоясида.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгашига жорий йилнинг 2 август куни вилоят Статистика бошқармасининг №01/1-01-7/14-929/1-сонли хатига асосан, ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси раиси Тўраназаров Зафар Норқўчқоровичга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазосини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги хати келиб тушди.

Ўрганиш жараёнида вилоят Статистика бошқармасининг касаба уюшма қўмитаси раиси З.Тўраназаровга, ташкилотнинг Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бошлиғи Ҳ.Ўролов, дастурий-техник таъминот ва маълумотларни сақлаш маркази бошлиғи Ж.Пўлатов, Шўрчи тумани статистика бўлими бошлиғи М.Саттаров, Ангор тумани статистика бўлими бошлиғи в.б. А.Худаяров, Қумқўрғон тумани статистика бўлими бошлиғи Ш.Аллаёров, Қизириқ тумани статистика бўлими бошлиғи З.Нормаматов, Олтинсой тумани статистика бўлими бошлиғи О.Ҳасанов, Термиз тумани статистика бўлими бошлиғи Э.Қурбонназаров ҳамда Узун тумани статистика бўлими бошлиғи Ш.Холназаровларга нисбатан қўлланилган “Ҳайфсан” интизомий жазоси асоссиз бўлганлиги сабабли Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгашининг Раёсат қарорига асосан бекор қилинди.

Болалар келажагимиз

Термиз шаҳар Ҳарбий госпитали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги 12- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 15 нафарига мактаб ўқув қуроллари олиб берилди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Термиз туманидаги 35-сонли умутаълим мактабида 2019/2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” мавзусида  9-10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

“Маънавият соати” ўтказилди

04.09.2019й. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бажариш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши раиси Базаров Шахобиддин Чориевич томонидан Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Футбол мусобақаси ўтказилди

04.09.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Касаба уюшма биринчилиги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирок этганларнинг барчаси туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан

АТИБ “Ипотека банк” Сурхондарё филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан 45 нафар ходимларни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини диққатга сазовор жойларига саёҳатлари уюштирилди.