Болалар келажагимиз

Термиз шаҳар Ҳарбий госпитали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан Термиз шаҳридаги 12- сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 15 нафарига мактаб ўқув қуроллари олиб берилди.

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Термиз туманидаги 35-сонли умутаълим мактабида 2019/2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” мавзусида  9-10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди.

“Маънавият соати” ўтказилди

04.09.2019й. Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғоясини ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини бажариш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши раиси Базаров Шахобиддин Чориевич томонидан Термиз шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиларига “Мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Футбол мусобақаси ўтказилди

04.09.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тизимдаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Касаба уюшма биринчилиги” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада иштирок этганларнинг барчаси туман кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан

АТИБ “Ипотека банк” Сурхондарё филиали касаба уюшма қўмитаси томонидан  Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан 45 нафар ходимларни Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини диққатга сазовор жойларига саёҳатлари уюштирилди.