Эрталабки бадантарбия машғулотларида аҳоли фаол иштирок этаяпти

Қумқўрғон тумани марказий ўйингоҳида туман тиббиёт бирлашмаси, корхоналар ходимлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини ҳамкорлигида эрталабки бадантарбия машғулотлари ва тонги сайр машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда беш юз нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди.

Спорт-соғлик гарови.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурхондарё вилоят Мажбурий ижро бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа ғолиб ва иштирокчиларига Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғаси топширилди.

Фахрийларимиз эъзоз ва эътиборда

Октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда  “Кексалар хафталиги”  деб белгиланганлиги муносабати билан Истемол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан соҳа фахрийлари холидан хабар олиниб уларга совғалар топширилди.

Кексалар эъзозда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туманида 2019 йил 7 октябрь куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё тумани кенгаши томонидан “Фарход аёллар мурувват уйи”га ташриф буюрилди ва кекса аёллар ҳолидан хабар олинди.

Тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 1 октябр куни “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”  байрами муносабати билан Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан марказда фаолият юритиб келаётган бир қатор жонкуяр ўқитувчи ва мураббийларга совғалар берилди.