Сайлов комиссияси аъзоси А.Ахмедов Бойсун тумани сайловчилари билан учрашди.

27.11.2019й. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, сайлов комиссияси аъзоси А.Ахмедов Бойсун туманидаги 441 ва 36-сонли сайлов участкаларида сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда А.Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ва унинг мазмун-моҳияти, сайловни ўтказиш тартиби, сайловларнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ҳақида батафсил сўз юритди.

Касаба уюшма фаоллари билан учрашув

19.11.2019й. Олтинсой ва Бойсун туманлари касаба уюшма фаоллари  билан бирлашма раҳбари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, унда касаба уюшмаларининг иштироки ҳамда шу йил 22 декабрда Парламентимизнинг қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларига «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида бўлиб ўтадиган сайловлар тўғрисида маълумотлар, учрашув иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар берди.

Эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгашида кўп йиллардан буён кенгаш раиси, бош ҳисобчи лавозимларида меҳнат қилиб келган Эрдон Бобоқулов 60 ёшга тўлиши ҳамда нафақага кузатилиши муносабати билан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шайдулло Ибраимов ва кенгаш аъзолари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Эл эъзозидаги инсон

Инсон умрини мўъжиза дейдилар. Одамлар бундай умр соҳибига ҳавас қилишади, ундан ибрат олишга интилишади, эл-халқ эъзозлаб бошига кўтаришади.  Бугун  Термиз шаҳрида касаба уюшмалари биринчи даражали Меҳнат фахрийси Ҳумойиддин Шарафуддиновнинг 90 йиллик юбилей тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ҳ.Шарафуддиновнинг сафдошлари вилоят оқсоқоллари,фаоллари ҳамда шогирдлари қатнашдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари С.Ахмедов Федерация Кенгашининг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда юбилярга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Давра суҳбати ўтказилди

Ангор туманидаги Маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Биз ёрқин келажак ва тараққиётни танлаймиз” мавзусида Ангор туман Либерал партияси, туман таълим, фан ва маданият ходимлари кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ҳамда маданий тадбир ўтказилди.

Касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилди

 

 

 

Жорий йилнинг 5, 7 ноябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиковнинг “Ишонч” газетасининг 2019 йил 15 октябрь кунидаги 126-сонида чоп этилган “Илк ва сўнгги сўзимиз: Ватан!” ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Абдурахмонович Ахмедовнинг “Халқ йўли” газетасида 2019 йил 14 октябрь кунидаги 12-сонида чоп этилган “Ёшлар тарбияси, бу йўлда биз қандай ишларни амалга ошираяпмиз?” деб номланган мақолалари юзасидан 5 ноябрь куни вилоятимизнинг Узун ва Сариосиё туманларида, 7 ноябрь куни Шеробод ва Музработ туманларида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, бўлим мудирлари, Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари иштирокида туман касаба уюшма фаоллари билан учрашувлар ўтказилди. Ўтказилган учрашувларда тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган учрашувларда республикамиз, вилоятимизда давлатимиз ва Ҳукуматимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда касаба уюшмаларининг иштироки, юқорида номлари қайд этилган газеталардаги мақолалар муҳокамаси, касаба уюшмаларининг олдида турган долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди. Касаба уюшма фаоллари томонидан берилган саволларга бирлашма масъул ходимлари жавоб беришди.