Бош қомусимиз — эркинлик ва фаровонлик кафолати.

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши ва халқ таълими ходимлари Бош қомусимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан нафақада бўлган  таълим ходимлари холидан хабар олишди.

10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

Улуғ халқнинг мангу қўшиғи она Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, бунданда юксак чўққиларни забт этишга ундайверади.

Бугун 10 декабрь Мадҳиямизнинг қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, миллий гвардия, ҳарбий хизматчилар, ёшлар иттифоқи ҳамда мактаб ўқувчилари билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати

05.12.2019й. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди .

Ўтказилган Давра суҳбатига вилоятдаги ҳамкор ташкилотлардан Адлия, Прокуратура ва Меҳнат бошқармаларидан вакиллар таклиф қилинди.

Давра суҳбатига келган ҳамкор ташкилот вакиллари ўз марузалари билан иштирок этишди. Давра суҳбати фикр-мулоҳаза, савол-жавобларга бой бўлиб, тадбир қатнашчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Давра суҳбати вилоят телерадиокомпанияси, “Сурхон тонги” газетаси ва бошқа оммавий ахборотларда ёритилади.

Касаба уюшмаси ҳарбийлар билан ҳамкорликда.

04.12.2019й. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги N ҳарбий қисмда “Ўзбекистон қахрамони Абдулла Орипов ижодиёти билимдонлари” шиори остида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида “Ўзбекистон жонажон Ватаним” шиори остида расм чизиш кўрик-танлови, шунингдек, шахмат бўйича мусобақа ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 1992 йилда 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган ва бутун дунёда кенг нишонланиб келинмоқда. Республикамизда ҳам ушбу тадбирни нишонлаш анъанага айланган ва йил сайин нуфузи ортиб бормоқда.

Таълим,фан ва маданият ходимлари Ангор туман кенгаши томонидан  ногиронлар холидан хабар олиниб уларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

 

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир уюштирилди

“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси  томонидан Термиз шаҳрида яшовчи ногиронлар моддий ва маънавий қўллаб- қувватланди.

 

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия амалга оширилди

Мамлакатимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан  “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Термиз туманида истиқомат қилувчи 2- гуруҳ ногирони Бекташова Улашнинг ҳолидан ҳабар олинди.

Меҳр-мурувват ойлигида фаол иштирок этайлик.

“3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ногиронларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга бўлган меҳр-шафқат ҳамда эзгулик туйғуларини ҳисобга олган ҳолда Бойсун туманидаги “Обикор” МФЙда яшовчи фуқаро Менгноров Бўри хонадонида бўлиб, унинг 1-гуруҳ ногирон фарзанди Бойқобилов Шерзоднинг ҳолидан хабар олди.