Касаба уюшмалари фахрийлари эътиборда

27.06.2019й. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга бирлашмада фаол ишлаб келаётган ишчи ходимлар ҳамда фахрий меҳмонлар таклиф этилиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини нишонлаш арафасида уй эгаларига сертификатлар топширилди

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-қарори ижроси доирасида 2017-2018 йилларда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қуриб битказилган 65 та уйларни Мустақиллигимизнинг 28 йиллигини нишонлаш арафасида уй эгаларига эгалик ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди.

Август анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 август куни Ангор туманидаги 9-мусиқа ва санъат мактабида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида анъанавий август анжумани ўтказилди.
Анжуманда 2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари рахбарларининг масъулияти ва ташаббускорлиги, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш дастури бўйича тизим ходимлари яқиндан таништирилди. Тадбир сўнгида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан яхши натижаларга эришган 57 нафар педагог ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди

27.08.2019й.  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги “Сурхондарёдонмахсулотлари” акционерлик жамияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда  Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб байрам тадбири  ўтказилди. Тадбир давомида жамиятда фаол меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимларга касаба уюшмаси ва жамият ҳисобидан эсдалик совғалари топширилди.