Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди

27.08.2019й.  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги «Сурхондарёдонмахсулотлари» акционерлик жамияти ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда  Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб байрам тадбири  ўтказилди. Тадбир давомида жамиятда фаол меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимларга касаба уюшмаси ва жамият ҳисобидан эсдалик совғалари топширилди.

“Халқ таълими ходимларининг анъанавий август анжумани”

Жорий йилнинг 24 август куни Узун туман Халқ таълими ходимларининг навбатдаги анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

     2018-2019 ўқув йилида умумтаълим мактабларида 30428 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишди. 1750 нафар 11-синф битирувчилардан 15 нафари олтин, 8 нафари кумуш медаллар олишга муваффақ бўлишди.

      2018-2019 ўқув йилида 34 нафар ўқувчилар фан олимпиадаси вилоят босқичида совринли ўринларни эгаллашди. Шундан 5 нафари фан олимпиадаси республика босқичида фахрли 1,2,3,4,5 ўринларни қўлга киритишди.

     2018-2019 ўқув йилида таълим сохасида юқори натижаларга эришган бир гурух педагогик ходимлар туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Август семинар иши”

Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  кенгаши томонидан 2019 йил 21 август куни Халқ таълими ходимларининг анъанавий август шуъба ишлари доирасида касаба уюшма ташкилотчиларининг  навбатдаги август семинари бўлиб ўтди.

      Семинарда бошланғич касаба уюшма ташкилотчиларига “Ишонч” газетасида чоп этилган Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда ушбу Қонун лойиҳасини  меҳнат жамоаларида кўриб чиқиш, муҳокама қилиш юзасидан йўл-йўриқлар кўрсатилди.

      Семинар иштирокчиларига ижтимоий тармоқда касаба уюшмаларининг фаолиятини кенг тарғибот қилиш, оммага тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида “Касаба уюшмаси ёрдам берди” (профсоюз помог) рукни касаба уюшмаларининг сайтида ташкил этилганлиги, унинг мақсади ва вазифалари тўғрисида маълумот берилди.

Эхтиёжманд ва ногирон аёллар касаба уюшма эътиборида

2019 йил 14 августь куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши томонидан тумандаги Мурувват уйида истиқомат қилаётган  ногирон аёлларнинг холидан хабар олиб, уларга эсдалик совғалари берилди.

Ногиронлар ҳолидан хабар олинди

2019 йил 14 августь куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши томонидан тумандаги “Эҳтиром” махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2 нафар ногиронларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Тумандаги ногиронлар ва махалла фуқаролар йиғини вакиллари кенгаш томонидан қилинган ёрдамлари учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

Амалий ёрдам касаба уюшмаларининг вазифасидир

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан, бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини низом талабларига мос равишда йўлга қўйиш мақсадида Шеробод ирригация бўлими, Шеробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Агросаноат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан  фуқаро Рузиев Бахтиёр Эргашевичга чорвачиликни ривожлантириш учун йиллик 8 фоиз 3 йил муддатга тўрт миллион сўм миқдорида туман «Микрокредитбанк» томонидан кредит олиш учун хужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам берилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан хар ойининг иккинчи сешанбасида бошланғич касаба уюшмаларининг фаолиятини талаб даражасига мослигини ўрганиш мақсадида жамоа шартномаларини тузиш ва бошқа камчиликлари кўрсатилиб амалий ёрдам кўрсатилади

Касаба уюшма томонидан амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 2019 йил 13 августь куни “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитасининг хужжатлардаги камчиликлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган хатоликлар жойида бартараф этилиб,  хужжатлар билан ишлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.