“Менинг Конституциям” тарғибот тадбири маҳаллаларда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов ташаббуси билан Сариосиё туманидаги “Нилова” маҳалласида аҳоли вакиллари, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди.

Лойиҳа мазмуни киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сабаби содда, халқчил ва тушунарли тарзда ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
 
 
 
 
Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга саволлар ва таклифлар билдирилди.
Print Friendly, PDF & Email