“Менинг Конституциям” жамоатчилик муҳокамаси қизғин паллада.

 

Вилоят Матбуот уйида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамкорликда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Менинг Конституциям” жамоатчилик муҳокамаси тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди. Лойиҳа мазмуни киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг халқчил тилда ва тушунарли тарзда ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, жамоатчилик вакилларини ҳам мазкур сиёсий жараёнда  фаол бўлишлари таъкидланди.  

Қизғин мухокамаларга бой ўтган тадбир якунида иштирокчилар томонидан Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email