ВАТАНГА, ОИЛАГА, ҲАЁТГА ВА КЕЛАЖАККА ЭҲТИРОМ — АЁЛГА, ОНАГА ЭҲТИРОМДАН БОШЛАНАДИ.

12.06.2020й. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга жамият ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш, иш билан таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига биноан жорий йилнинг март–апрель ойларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар, яъни маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда хотин-қизлар вакилларидан тузилган Ишчи гуруҳи вилоятнинг барча туманларида бўлиб, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар натжасида, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли чора-тадбирлар Дастурлари ишлаб чиқилиб, мазкур дастурлар ижросини таъминлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда сектор раҳбарлари Шўрчи туманидаги иш билан таъминланмаган қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб қуватлаш, уларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликга жалб этиш, уй шароитида доимий даромадга эга бўлиш имконини яратишга кўмаклашиш мақсадида майиший техника воситалари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди жумладан, тумандаги 18 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 36 нафарига газ плитаси, 10 нафарига мини печ (духовка), 11 нафарига кир ювиш машинаси ҳамда пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдамлар тарқатилди.Шунингдек, Олтинсой туманида ҳам 40 нафар хотин-қизларга 21 та газ плитаси ҳамда 19 та мини печлар беғараз тарқатилди.

Print Friendly, PDF & Email