Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Денов туман бўлинмаси кенгашининг навбатдан ташқари II Пленуми ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмасининг навбатдан ташқари II Пленуми ўтказилди. Пленумни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович олиб борди.
Пленумда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович, Денов тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Турсунов Дилмурод Холмуродович, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Тагаева Моҳира Рахматуллаевна, туман халқ таълим бўлими мудири Ахроров Эркин Абдуқахорович хамда 21 нафар Пленум аъзолари иштирок этди.
Навбатдан ташқари Пленум кун тартиби белгиланди.
1. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигидан озод қилиш ҳамда кенгаш ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигига киритиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши раисини сайлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Пленум аъзоларининг таклифи хамда овоз бериш йўли билан Ахроров Эркин Абдуқахорович Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба юшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигига киритилди
Иккинчи масала юзасидан Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, шунингдек туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши раиси лавозимига Ахроров Эркин Абдуқахорович номзоди бир овоздан Пленум аъзолари томонидан мақулланди хамда тасдиқланди.
Денов тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Турсунов Дилмурод Холмуродович хамда туман халқ таьлими бўлими мудир ўринбосари Хайдаров Чори, пленум аьзиси Махмадиёрова Майсара Мардоновна томонидан Ахроров Эркин Абдуқахоровичга омад тилаб ўз фикр мулохазаларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email