“Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси   томонидан  корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш,  турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини  кучайтириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи жорий йилнинг  20 апрель куни Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи, “Бахшилар” мактабининг спорт залида ўтказилди.

Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган оилалар  спорт мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этдилар.

Мусобақа якунларига кўра ғолибликни қўлга киритган оилаларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. 

Print Friendly, PDF & Email