Пахтакорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

12.10.2020йил. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда жорий йилнинг 10 октябрь куни Денов тумани “Пахта кураш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сурхон сифат текстиль” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Денов олтин ерлари” фермер хўжалигида 2020 йил пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, санитария-маиший шароитлар яратилганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида теримчиларнинг беш кунлик иш ҳақини ўз вақтида олмаганлиги, терим пуллари берилмасдан 7-8 кунга кечиктирилиб келаётганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳнинг аралашуви билан шу куннинг ўзида пахта майдонида меҳнат қилаётган 711 нафар термичиларга жами 110 миллион сўм бўлган меҳнат ҳақлари тўлаб берилишига эришилди. Ўрганилган фермер хўжаликларидаги санитария-гигиена ва маиший шароитлари юзасидан аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туманларида мунтазам давом эттирилиб келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email