“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида   корхона ва ташкилотлар балансида бўлган маданият саройлари ҳамда  маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг болалар бадиий жамоалари, якка ижрочилари иштирокида ”Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди.

Танловда Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Самарқанд вилоятларининг вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 37 нафар ёшлар иштирок этдилар. Танлов ғолиб ва иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email