Hisobot – saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 11 май куни соат 10:00 да Қумқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот – сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси З. Дагарова, туман фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Б.Нормўминовлар қатнашдилар. Конференцияда 15 та Кенгаш аъзолари сайландилар. Кенгаш аъзолари Ў.Алмановни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман Кенгаши раиси этиб сайладилар.

Print Friendly, PDF & Email