Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция – хуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган ушбу давра суҳбатида  вилоятимиз касаба уюшма фаоллари – барча буғиндаги касаба уюшма қумиталари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати ходимлари ва раёсати аъзолари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси,   Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди,  Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди масъул ходимлари томонидан Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг хаётимиздаги ўрни ва ахамияти хусусида атрофлича тушунча бериб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email