“Sog’lom oila” shiori ostida oilaviy sport musobaqalari

“Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 8 февралидан 19 февралигача Олтинсой, Қизириқ, Музробот, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Денов туманлари ҳамда Термиз шаҳрида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Ўтказилган оилавий спорт мусобақаларининг I-босқичида ғолибликни қўлга киритган 80 нафардан зиёд оилалар иштирок этиб, энг фаол иштирок этган оилаларга касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Оилавий спорт мусобақаларида I-ўринни қўлга киритган оилалар, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Oilaviy spartakiadaning shahar bosqichi

Тармоқ касаба уюшмалари Термиз шаҳар кенгашлари томонидан меҳнаткашлар ўртасида “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Мусобақада тармоқ кенгашлари орасида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Surxondaryo viloyatida amaliy o’quv-seminarlar o’tkazilmoqda.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг устувор йўналишларидан, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг стратегик йўналишларини амалга ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаолиятининг 2016 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифаларни янги сайланган ва олдиндан ишлаб келаётган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман кенгашлари раислари, касаба уюшма фаолларига тушунтириш, уларнинг малакасини ошириш, иш кўникмаларини юксалтириш, уларга ҳар томонлама амалий ва услубий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида амалий ўқув-семинарлар ўтказилди.
Семинарларда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ўринбосари Қ.Боболов “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойи қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги иқтисодий дастурининг устувор йўналишларидан, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг стратегик йўналишларини амалга ошириш бўйича 2016-2017 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастури, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаолиятининг 2016 йилдаги устувор йўналишларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида” маъруза қилди.
Шунингдек, бирлашма кенгашининг бўлим мудирлари ўз соҳалари бўйича чиқишлар қилиб ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоб беришди.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалий ўқув-семинарлар ўтказилди. Семинарларда 1560 нафардан ортиқ тармоқ касаба уюшмалари шаҳар, туман касаба уюшмаси кенгашлари ходимлари, бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этди.

Oltinsoyda yosh shaxmatchilar musobaqasi.

2016 йил 18 февраль куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши томонидан, ўқувчи ёшлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил қилиниб, туман мактабларидан келган ёш шахматчилар ўзаро беллашдилар.
Беллашувда фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган ёш спортчилар касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Oilaviy spartakiadaning tuman bosqichi

Тармоқ касаба уюшмалари Шўрчи туман кенгашлари томонидан меҳнаткашлар ўртасида “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақада тармоқ кенгашларида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Oilaviy spartakiada o’tkazildi

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 18 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Uzun tumanida oilaviy sport musobaqasi o’tkazildi.

Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан тармоқда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди. Мусобақада ҳудудларда ғолиб чиққан жамоалар иштирок этишди.
Оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган ўғил боладан иборат бўлган жамоалар ўртасида 23-мактабдан иштирок этган Рўзибадаловлар оиласи, иккинчи оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган қиз боладан иборат бўлган жамоалар ўртасида 12-мактабдан иштирок этган Икромовлар оиласи биринчи ўринларни эгаллашди. “Энг чаққон оила” номинацияси бўйича 18-мактабдан Худойқуловлар оиласи, “Фаол иштирок этган оила” номинацияси бўйича “14-мактабгача таълим муассасасидан Каримовлар оиласи ғолибликни қўлга киритишди. Ғолиблар диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Muzrabotda «Sog’lom oila» shiori ostida tadbir o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш максадида жорий йилнинг 15 февраль куни тумандаги 33-умумумий ўрта таълим мактабда “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Мусобақада 17 нафар оила қатнашди ва энг фаол оилалар касаба уюшмалари томонидан рағбатлантирилди.