12.06.2020й. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга жамият ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш, иш билан таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига биноан жорий йилнинг март–апрель ойларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар, яъни маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳамда хотин-қизлар вакилларидан тузилган Ишчи гуруҳи вилоятнинг барча туманларида бўлиб, хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
Ўрганишлар натжасида, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш юзасидан манзилли чора-тадбирлар Дастурлари ишлаб чиқилиб, мазкур дастурлар ижросини таъминлаш бўйича қатор вазифалар белгилаб олинди.
Дастур ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда сектор раҳбарлари Шўрчи туманидаги иш билан таъминланмаган қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизларнинг ижтимоий қўллаб қуватлаш, уларни кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликга жалб этиш, уй шароитида доимий даромадга эга бўлиш имконини яратишга кўмаклашиш мақсадида майиший техника воситалари ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатилди жумладан, тумандаги 18 нафар хотин-қизларга тикув машинаси, 36 нафарига газ плитаси, 10 нафарига мини печ (духовка), 11 нафарига кир ювиш машинаси ҳамда пул кўринишидаги бир марталик моддий ёрдамлар тарқатилди.Шунингдек, Олтинсой туманида ҳам 40 нафар хотин-қизларга 21 та газ плитаси ҳамда 19 та мини печлар беғараз тарқатилди.
«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади ва бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.
Сана муносабати билан вилоятдаги ҳарбий қисмларда хизмат килаётган Куролли Кучлар хизматчиларининг ногиронлиги бор фарзандларига хурсандчилик улашиш мақсадида касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.
Вилоятнинг табиий сўлим гўшалари, мафтункор шаршаралари, маъданли сув ва шифобахш тоғ тузлари агро-эко, тоғ ва тиббиёт туризмини кенг йўлга қўйишга қулай имконият яратади. Қадимий бу юртнинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳам дунё аҳлида катта қизиқиш уйғотиб келади. Вилоятдаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини жорий этиб, нафақат маҳаллий, балки хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бироқ, мустақилликкача вилоятнинг бу борадаги салоҳиятидан самарали фойдаланишга эътиборсизлик билан ёндашиб келинаётган эди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилган зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” бу борадаги ишларни янги босқичда руёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Сурхон воҳасининг Олтинсой туманида жойлашган “Хўжаипок ота” зиёратгоҳи ҳам шундай масканлардан бири. Зиёратгоҳ ёнбағридаги ғордан чиқаётган шифобахш сувнинг довруғи бутун дунёга таралгани бежиз эмас, албатта. Қайд этилишича, мазкур булоқ сувининг таркибида инсон организми учун зарур бўлган кўп менераллар мавжуд. Бу борада К.Семашко номидаги курортология ва физиотерапия илмий-текшириш институти лабораториясида олиб борилган илмий текширувлар буни яққол тасдиқлаган.
Соҳа мутахассисларининг қайд этишича, ғордаги олтингугурт суви ўн бешдан ортиқ оғир, ўткир ва юқумли касалликлардан фориғ бўлишга ёрдам беради. Айниқса, таянч ҳаракат тизими, акушер-гинекологик касалликлар, асаб тизими, жигар, буйрак ва тери таносил ва бошқа хасталикларни даволашда самарали эканлиги тавсия этилган.
Шу боис, ҳар йили “Хўжаипок” дарасига келувчилар сони ортиб боряпти. Бу ерга юртимизнинг турли гўшаларидан, шунингдек, қўшни республикалар, олис хориж давлатларидан ҳам сайёҳлар ташриф буюради. Айниқса, ёз мавсумида бу масканга келувчилар кунига 2-3 минг нафардан ортади. Шифо топиш истагидаги одамлар супачалар устида оила-оила, давра-давра бўлиб ҳафталаб қолиб кетади.
“Хўжаипок ота” зиёратгоҳи ёнидан оқиб ўтаётган дарё табиий иқлим шароити санатория курорт муассасаларини ривожлантириш учун қулай. Бу ердаги менерал шифобахш сув, мусаффо ҳавода кислороднинг кўплиги, тоғ табиатининг сўлимқлиги кишини ўзига жалб этади. Президент Ш.М.Мирзиёев 2018 йил
19-20 январь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида воҳа аҳолисининг истакларини ҳисобга олиб мазкур ҳудудда аҳолига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг мароқли хордиқ чиқариб, соғликларини тиклашлари учун барча шароитларга эга соғломлаштириш масканини барпо этиш ҳақида мутасаддиларга топшириқлар берган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан 200 ўринли замонавий “Хўжаипок” соғломлаштириш масканини қуриш бошланди. Объект қурилиши учун дастлаб туман ҳокимининг 2018 йил 10 февралдаги қарорига асосан туман марказидаги “Жобу” маҳалласи ҳудудидан 5 гектар ер ажратилди. Санаторияни қуриш учун буюртмачи сифатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг капитал қурилиш бошқармаси, лойиҳачи этиб эса “Касаба лойиҳа” МЧЖ унитар корхонаси, пудратчи ташкилот этиб тажрибали қурувчи А.Хидиров бошлиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига қарашли “Касаба қурилиш таъмир” шўъба корхонаси белгиланган. Санатория қурилишига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан 2018 йил 9 миллиард, 2019 йил 28 миллиард сўм ажратилди. Жорий йилда ҳам бу ерда яна 25 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб куни кеча фойдаланишга топширилди.
Тан олиш керакки, мазкур шифобахш сув чиқадиган ғор тоғли ҳудудда жойлашганлиги боис шифобахш сувдан барча юртдошларимизнинг йил давомида фойдаланишига имконият чекланган эди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида
110 ммлик пластик қувурлар орқали “Хўжаипок” маъданли шифобахш сувини
26 километр масофа узоқликдаги туман марказига олиб келинди. Энди туман марказида яшовчи аҳоли ҳам Хўжаипок шифобахш сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Мамлакатимиз президенти 2019 йил 30 апрель ва 1 май кунлари вилоятга ташрифи давомида мазкур масканда олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш, муассасани алоҳида комплексга айлантириш бўйича масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берганди. Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан “Хўжаипок” санаторийси ҳудудида аҳоли учун 200 ўринга мўлжалланган маданият саройи, 10 минг китоб фондига эга бўлган кутубхона қуриш вазифаси қўйилди. Айни кунда ушбу объектларда ҳам барча қурилиш ишлари якунига етказилди.
Бу каби бунёдкорлик ишлари келгусида ҳам давом этади ва вилоятнинг сўлим гўшаларини ободонлаштириши, аҳоли дам олиши учун қулай шароит яратишга эътибор янада кучайтирилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 сентябрдаги 732-ф-сонли фармойишига асосан “Хўжаипок ота” зиёратгоҳи худудида ҳам 2021 йилда 200 ўринли санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси қуриб фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Мамлакатимизда ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида фашизмга қарши курашда қатнашган, ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган миллий каҳрамонларимизни ёд этиш, уларнинг холидан хабар олиш, қадр кўрсатиш одат тусига кирган.
Қайд этиш керакки, Сурхондарё вилоятидан 31614 нафар ҳамюртларимиз юрт озодлиги йўлида жанггоҳларда матонат кўрсатди. Ҳозирги кунда уларнинг 42 нафари ҳаёт.
Фашизм устидан қозонилган ғалабада, жанг майдонларида чиниққан жасур ўғлонларимиз билан бир қаторда фронт ортида хизмат қилган фидойи ватандошларимизнинг ҳам жасоратини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Негаки, уларнинг жасорати улароқ жанг майдонларида аскарларимизнинг ғалабали юришлар давом этди. Айни кунларда шу каби қаҳрамонлик кўрсатган юртдошларимиз, кексаларимиз, меҳнат фахрийларимиз ҳолидан хабар олиш, қадрлаш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиздир. Бугун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ҳамда сенатор О.Соатовлар биргаликда уруш йилларида фронт ортида хизмат қилган, меҳнат фахрийси Шарофиддинов Хумойиддин бобо хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олинди, дилдан суҳбат қурилди. Суҳбат асносида ўтганлар руҳи ёд этилиб, бугунги тинч-осойишта кунларга шукроналар айтилди.
Хумойиддин бобо бу йил 90 ёшни қарши олди. Фаолиятининг сўнгги йилларини касаба уюшмалари ташкилотининг ҳаётига боғлаган Хумойиддин бобо айни дамда уюшма томонидан амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолаб, келгуси фаолиятларига мувофаққиятлар тилади.
Халқимиз оғир кунларни сабр-бардош билан енгиб ўтганликларини, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаганликларига яна бир бор амин бўлдик. Хумойиддин бобо ушуб муборак қутлуғ ойда бугунги офатлар тезроқ ердан кўтарилишини, юртимизнинг равнақини сўраб дуо қилдилар.
Ишончимиз жуда юксак, бу кунларни ҳам халқимиз билан биргаликда чинакам матонат, сабр ва ҳамжиҳатлик билан албатта енгиб ўтамиз. Сўз сўнгида бугунги мусаффо осмон, тинч ва осойишта ҳаёт учун биз фарзандлар доим сиздан миннатдормиз!
Барчангизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотларда бевосита иштирокини таъминлаш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш орқали оила даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиб, бу йил хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришни қайд этиб, жорий йил раҳбарлар учун синов йили бўлади деб таъкидлаган эдилар. 2020 йилда 5,5 минг нафар хотин-қизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100,0 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш, 1576 нафар хотин-қизга янги уй-жойларга эга бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимизни Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курсларида ўқитиш ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Бугун биз шиддат билан ривожланаётган бир шароитда ҳаёт кечираяпмиз, фаолият юритяпмиз. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарали кечишида азиз опа-сингилларимиз ва аёлларимиз ҳам четда қараб турмасдан, биз билан елкама-елка туриб, куну-тун меҳнат қилиб матонат кўрсатаётганлигини эътироф этмасликнинг имкони йўқ.
Президентимиз таъкидлаганидек, уларга муносиб меҳнат ва турмуш шароитини яратиб бериш, уларни рози қилиш – барча даражадаги раҳбарларнинг нафақат хизмат вазифаси, балки, энг аввало, инсоний бурчидир. Биз ҳаммамиз ана шундай юксак бурчни аниқ натижалар, амалий ишлар билан оқлашимиз зарур.
Бугунги кунда хотин-қизлар манфаатларини оила, маҳалла ва жамият манфаатларидан ажратган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Ана шу масалаларни комплекс ҳал этиш, бу борада давлат сиёсатини янада юқори босқичга кўтариш асосий вазифаларимиздан биридир.
Шу кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бошчилигида тузилган республика ишчи гуруҳи вилоятларда бўлиб, турмуш шароити оғир бўлган хотин-қизларнинг аҳволини ҳар бир ҳудуд бўйича аниқ таҳлил қилиб, уларга амалий кўмак бермоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан қишлоқ жойларда яшаётган аёлларнинг, мустақил ҳаётга кираётган қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича ҳар бир маҳалла кесимида дастурлар ишлаб чиқилиб, ижроси ташкил этилмоқда.
Шу кунга қадар мазкур ишчи гуруҳ Республикамизнинг бир қатор вилоятларида бўлиб, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб шароитлар яратиб бериш бўйича салмоқли ишларни амалга оширди.
Хабарингиз бор бугунги кунда бутун дунёда коронавирус пандемияси билан кураш кетмоқда. Афсуски, бу кўзга кўринмас иллат Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Шундай синовли кунларни бошимиздан кечираётган бир вақтда Президентимиз топшириқларига биноан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Мирсагатович бошчилигида ишчи гуруҳ ана шу хайрли ишларни амалга ошириш учун Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Мамнуният билан қайд этиш керакки, бугун туманда аниқроғи Хўжасоат қишлоғида худуддаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида вилоятимиздаги йирик корхоналардан бири бўлган «ZIF TEXTIL» фабрикасининг филиали очилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан мазкур фабрикага 1,0 млрд. сўмлик маблағ ажратилиб, 100 та тикув машиналари ва зарурий жиҳозлар келтирилди. Натижада ҳудудаги 200 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, бугун туманда гилам тўқишга мўлжаланган фабрика фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, унга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясиси ҳисобидан 500,0 млн. сўмлик гилам тўқишга ихтисослашган дастгоҳлар келтирилди. Бунинг натижасида тумандаги 500 нафар аёллар касаначилик асосида иш билан таъминланади.
Қайд этиш керакки, мазкур икки йирик лойиҳанинг амалга ошириш натижасида туманда 700 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Таъкидлаш жоиз, касаба уюшмлари томонидан кейинги йилларда бизнинг вилоятимизга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобига Термиз шаҳрида «Амударё» болалар оромгоҳи, Термиз туманида «Термиз марвариди» санаторийси қурилди. Мана Олтинсой туманида «Хўжаипок» санаторийси қурилиши битказилиб топшириш арафасида. Шунингдек, келгусида «Хўжаипок» зиёратгоҳидаги дам олиш комплекси қурилишини амалга ошириш ва шунга ўхшаш бошқа объектларнинг барпо этилиши режалаштирилганлиги бунинг яққол далилидир.
Бугунги қилинган хайрли ишлар албатта ўз натижасини беради. Барчамиз бир тану бир жон, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир халқмиз.
Жорий йилнинг 4 апрель куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг барча ватандошлар, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларга қилган мурожаатида ишлаб чиқариш корхоналари, фирма ва компаниялар ишчилари, ижтимоий соҳа вакиллари ўз фаолиятини иқтисодиётимиз барқарорлиги – Ўзбекистонимиз фаровонлигининг асосини таъминлаш учун бир неча баробар ошириши кераклиги таъкидланган эди.
Хақиқатда бугунги синовли кунларда мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли карантин ҳолати жорий этилган бўлсада, иқтсодиёт тармоқларида, хусусан, қўшма корхоналар, ишлаб чиқариш фабрикалари хеч қандай ваҳимага берилмасдан фаолиятини бир маромда давом эттириб келаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Биргина, Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Корея Республикалари ҳамкорлигида ташкил этилган “SOUTH SHINGDONG GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида
150 минг долларлик 40 тонна ип-калава маҳсулотлари тайёрланиб, Туркия, Россия ва бошқа Осиё ҳамда Европа мамлакатларига экспорт қилинганлиги, айни дамда эса яна 10 тонна маҳсулот Англияга экспорт қилиш учун тайёр холга келтириганлигининг ўзи ҳам бу борада ишларнинг жадал олиб борилаётганлигидан далолат. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда корхонада 135 нафар ишчи ходимлар 2 сменада фаолият юритиб, уларнинг ойлик маошлари ўз вақтида берилиб келинмоқда. Бундан ташқари, ишчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича корхонада зарурий профилактик тадбирлар амалга оширилган. Санитария-гигиена талаблари асосида дизенфекция ишлари мунтазам ташкил этилиб келинмоқда.
Шунингдек, Жарқўрғон туманида жойлашган “Сурхонтех” МЧЖ ҳамда “NORTEX STYLE” хорижий корхоналар фаолияти ҳам бир зумга бўлсада сусайгани йўқ. Буни мазкур корхоналарда айни кунда 600 нафар иш-ходимларнинг 3 сменада фаолияти йўлга қўйилиб, бир кунда ўртача 25 тонна ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Қайд этиш керакки, корхонада ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар Осиё ва Европанинг бир қатор давлатларига, хусусан, Хитой, Покистон, Россия давлатларига экспорт килиниб келинмоқда. Ушбу корхонада ишловчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарурий санитария-гигиена воситалар билан таъминланган. Корхонада кунлик дизенфекция ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ходимларга санитария қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда. Ходимларнинг иш ҳақи ва меҳнат таътили, моддий ёрдам пуллари ўз вақтида берилиб борилмоқда.
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Хотин-қизлар комиссияси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан «Аёл – хонадонимиз чароғбони» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатига вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари, сиёсий партиялар, хуқуқ тартибот органлари хамда корхона, ташкилот ва муассасалар, шунингдек, касаба уюшмалари тизимида ишлаётган жами 110 нафар фаол хотин-қизлар таклиф этилди.
Байрам муносабати билан 7 нафар вилоятнинг ижтимоий иқтисодий ривожланишида фаол иштирок этаётган хотин-қизлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг Фахрий ёрлиғи, шунингдек давра суҳбатининг барча иштирокчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
28.02.2020й. Сурхондарё вилоят перинатал маркази маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларининг 2019 йил якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят перинатал маркази рахбариятининг 2019 йил якунлари бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш ҳамда касаба уюшма қўмитасининг олиб борган ишлари юзасидан касаба уюшма аъзолари вакилларига ҳамда барча иштирокчиларга ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.
Шунингдек касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда касаба уюшма қўмитаси тафтиш комиссиясининг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача олиб борган фаолияти юзасидан хисоботи тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари таклиф ва тавсиялари инобатга олиниб, касаба уюшмасининг келгусидаги устувор йўналишлари белгилаб олинди.