1 декабрь -Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғилланишига кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилишга кўмаклашиш мақсадида “Жисмоний фаоллик соғлом ҳаёт гаровидир” шиори остида спорт марафони ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг 2021 йил 15 октябрдаги № 02-РА 1/1-1632 сонли хати ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 4-16 “с” сонли қарорига асосан 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлаш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун 2021 йил 17-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига туристик саёҳат уюштирилди.
Саёҳатнинг биринчи кунида Тошкент “Занги-ота” зиёратгоҳига, биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов музейига, “Ғалаба боғига”, “Шон-шараф” музейига, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига саёҳат уюштирилди. Театрда “Дилдаги доғ” номли спектакли намойиш этилди. Саёҳатнинг иккинчи куни Тошкент шаҳрининг Тошкент Сити ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Саёҳатдан ҳамма мамнун, хурсанд бўлиб, бир олам таъсуротлар билан қайтдидар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгашида ишловчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари номидан бизга яратиб берилган шарт-шароитлар учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Ю. Хидирова
2021 йил 5 ноябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан маънавий-маърифий байрам тадбири ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад: «Касаба уюшмалари куни»ни юқори савияда ўтказиш ва касаба уюшмалари тизимида фаол меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантиришдан иборатдир. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан 2021 йилда амалга оширган фаолияти атрофлича сарҳисоб ва таҳлил этилди. Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга мавжуд долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, 2021 йилдаги вазифалар белгилаб олинди. Дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Боболов Қобил Абдиевич тадбир иштирокчиларига табрик йўллади. Тадбирда Сурхонадарё вилоятидан 53 нафар фаоллар ва Касаба уюшмалри фахрийлари “Касаба уюшма кунига 1 йил” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Бедилов Равшан Мелисович, вилоят кенгаши раис ўринбосари Қ. Боболов ва барча тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят тармоқ касаба уюшма кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталари, тармоқ касаба уюшма кенгашлари шаҳар, туман кенгашлари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар. Шунингдек, тадбирда оромгоҳлар якуни буйича тақдирланадиганлар, байрам муносабати билан касаба уюшма тизимида фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар ҳамда олий таълим муассаларида таҳсил олаётган ижтимоий ёрдамага муҳтож ёшлар Кенгашнинг диплом, ташаккурнома ва қиматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Сурхондарё вилояти Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитасида «21 октябрь- Ўзбек тили байрами» кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда локомотив депо рахбарияти, касаба уюшма ёшлари иштирок этиб бир гуруҳ фаол ёшларга совғалар топширилди.
Сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш, касбий маҳоратларини ошириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жихатдан юксалтириш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришда хотин-қизларининг ўрни кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида давлатимиз томонидан қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва хаёт фаровонлигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга янада эътиборнинг кучайтирилишига олиб келди.
Шу мақсадда давлатимиз томонидан соҳага оид муҳим қонун ҳужжатлар қабул қилиниб, халқаро меъёрий ҳужжатлар ратификация қилинмоқда. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюцияси асосида ҳукумат қарорининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир.
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 2019 йилдан мамлакатимизда ҳам ушбу санага алоҳида мақом берилиб кенг миқиёсда нишонлана бошланди.
Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда дунёда ўхшаши бўлмаган янги тизим, яъни “Аёллар дафтари”нинг ташкил этилиши юртимиз аёлларига чинаккам кўмакчи бўлмоқда.
Жумладан, “Аёллар дафтари” жорий йилда икки босқичда амалга оширилиб, вилоятимиздаги яшаш шароити оғир ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 9 тоифадаги 60 минг нафарга яқин хотин-қизлар рўйҳатга олинди. Бугунги кунда ушбу дафтарга киритилган барча хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.
Хусусан, 9770 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, 4755 нафари қизиқишлари бўйича турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, 7483 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 140,0 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари, 1663 нафар аёлларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 1,5 млрд. сўм миқдорда кам фоизли кредитлар ажратилди ва ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, 5570 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга жами қиймати 3,6 млрд. сўм, 837 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга қиймати 454 млн сўмлик, 610 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами қиймати 505 млн. сўмлик, 3 104 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун 2,2 млрд. сўмлик нақд пул кўринишида моддий ёрдамлар ажратилди.
Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 32 нафар аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаб берилди, 62 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар уй жой билан таъминланди.
14117 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғломлаштиришга эришидган бўлса, 4834 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларга суд, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, қишлоқ аёлларини қўллаб- қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан олис ва чекка ҳудудларда яшаовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар хотин-қизлар Тошкент шаҳрида малакали мутахассислар томонидан аёллар гўзаллик салонларида хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилиб, уларнинг ҳар бирига 50 млн сўмлик барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий типдаги кўчма гўзаллик салонлари ўрнатиб берилди.
15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан жорий йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Ўзбекистон Анорчилик уюшмаси раиси М.Сайфуддинова ҳамда вилоятимиздаги қишлоқ ҳўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ пахтакор, ғаллакор, пиллакор, боғбон ва фермер аёллар, шунингдек, соҳасида илмий изланиш олиб бораётган олима аёллар иштирок этдилар.
Тадбир давомида маърузачилар томонидан вилоятимизнинг қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келаётган аёлларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати ва бу борадаги ютуқлари эътироф этиб ўтилди.
Якунда бир гуруҳ фаол аёлларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
«Кексалар хафталиги» доирасида Узун туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан таълим соҳасида фаолият юритган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, бошланғич ташкилотлар томонидан жойларда ушбу тадбирлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилоят кенгашида жорий йилнинг 29 сентябрь куни 71 нафар ўқитувчи мураббийлар, фахрийлар ҳамда соҳа мутахассислари учун байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Ўзбекиситон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси М.Тоғаевалар мехмонларни байрам билан табриклаб ташаккурнома ва совғалар топширдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғирисида»ги ПҚ-5148 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 2 июлдаги “Ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишга кўмаклашиш тўғрисида»ги 03-22 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ўртасида Мустакиллигимизнинг 30 йиллиги хамда 11-ноябр Касаба уюшмалари кунига бағишлаб спортини 4 тури мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича спартакиада мусобақаларга старт берилди.
Жорий йилнинг 20 сентябр куни “Амударё” болалар оромгоҳида спортнинг мини футбол тури бўйича учта жамоа иштирокида мусобақа ташкил этилди. Учта жамоа иштирокида шиддатли кечган ўйинда 2 жамоа биринчи, 1 жамоа иккинчи, 3 жамоа учинчи ўринларни қўлга киритиб касаба уюшма кубоги ва эсталик совғалар билан тақдирланди.
O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan, Surxondaryo viloyati statistika boshqarmasi Kasaba uyushmasi qo‘mitasi tomonidan statistika tizimida ishlab kelayotgan 11 nafar xodimlarning 1- sinfga boradigan farzandlariga asosiy maktab o‘quv qurollari berildi.