15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан ташкил этилган тадбир

Сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш, касбий маҳоратларини ошириш, муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланиб улгурди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жихатдан юксалтириш, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришда хотин-қизларининг ўрни кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида давлатимиз томонидан қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва хаёт фаровонлигини ошириш, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга янада эътиборнинг кучайтирилишига олиб келди.

Шу мақсадда давлатимиз томонидан соҳага оид муҳим қонун ҳужжатлар қабул қилиниб, халқаро меъёрий ҳужжатлар ратификация қилинмоқда. Жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюцияси асосида ҳукумат қарорининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. 2019 йилдан мамлакатимизда ҳам ушбу санага алоҳида мақом берилиб кенг миқиёсда нишонлана бошланди.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда сўнгги йилларда қишлоқ аёлларининг турмуш шароитларини яхшилаш ва ҳаёт фаровонлигини ошириш ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан ташкил этилган аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишда дунёда ўхшаши бўлмаган янги тизим, яъни “Аёллар дафтари”нинг ташкил этилиши юртимиз аёлларига чинаккам кўмакчи бўлмоқда.

Жумладан, “Аёллар дафтари” жорий йилда икки босқичда амалга оширилиб, вилоятимиздаги яшаш шароити оғир ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 9 тоифадаги 60 минг нафарга яқин хотин-қизлар рўйҳатга олинди. Бугунги кунда ушбу дафтарга киритилган барча хотин-қизларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди.

Хусусан, 9770 нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилди, 4755 нафари қизиқишлари бўйича турли йўналишларда касб-ҳунарга ўқитилди. Шунингдек, 7483 нафар аёлларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 140,0 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари, 1663 нафар аёлларга Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 1,5 млрд. сўм миқдорда кам фоизли кредитлар ажратилди ва ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 5570 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларга жами қиймати 3,6 млрд. сўм, 837 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ 1 ёки
2-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга қиймати 454 млн сўмлик, 610 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга жами қиймати 505 млн. сўмлик, 3 104 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар учун 2,2 млрд. сўмлик нақд пул кўринишида моддий ёрдамлар ажратилди.

Шунингдек, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 32 нафар аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаб берилди, 62 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзи ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар уй жой билан таъминланди.

14117 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғломлаштиришга эришидган бўлса, 4834 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёлларга суд, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш керакки, қишлоқ аёлларини қўллаб- қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан олис ва чекка ҳудудларда яшаовчи “Аёллар дафтари”га киритилган 4 нафар хотин-қизлар Тошкент шаҳрида малакали мутахассислар томонидан аёллар гўзаллик салонларида хизмат кўрсатиш бўйича ўқитилиб, уларнинг ҳар бирига 50 млн сўмлик барча шарт-шароитларга эга бўлган замонавий типдаги кўчма гўзаллик салонлари ўрнатиб берилди.

15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари” куни муносабати билан жорий йилнинг 14 октябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ташаббуси билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Ўзбекистон Анорчилик уюшмаси раиси М.Сайфуддинова ҳамда вилоятимиздаги қишлоқ ҳўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ пахтакор, ғаллакор, пиллакор, боғбон ва фермер аёллар, шунингдек, соҳасида илмий изланиш олиб бораётган олима аёллар иштирок этдилар.

Тадбир давомида маърузачилар томонидан вилоятимизнинг қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида самарали меҳнат қилиб келаётган аёлларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати ва бу борадаги ютуқлари эътироф этиб ўтилди.

Якунда бир гуруҳ фаол аёлларга ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email