СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғирисида”ги ПҚ-5148 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг
2021 йил 2 июлдаги “Ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишга кўмаклашиш тўғрисида”ги 03-22 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ўртасида Мустакиллигимизнинг 30 йиллиги хамда 11-ноябр Касаба уюшмалари кунига бағишлаб спортини 4 тури мини футбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича спартакиада мусобақаларга старт берилди.

Жорий йилнинг 20 сентябр куни “Амударё” болалар оромгоҳида спортнинг мини футбол тури бўйича учта жамоа иштирокида мусобақа ташкил этилди. Учта жамоа иштирокида шиддатли кечган ўйинда  2 жамоа биринчи, 1 жамоа иккинчи, 3 жамоа учинчи ўринларни қўлга киритиб касаба уюшма кубоги ва эсталик совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email