БОЛАЛАР МЕҲНАТИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДА

Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши, ушбу Қонун билан касаба уюшмалари инспекциялари фаолиятининг қайта тикланиши, ўз навбатида касаба уюшмалари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг амалий жиҳатдан янги поғонага кўтарилишига, касаба уюшмаларининг бу борадаги фаолиятини тубдан такомиллаштирилишига ҳуқуқий замин яратди.

2020 йилги пахта йиғим-терими мавсумида пахтакорлар учун шарт-шароитлар яратиб берилиши, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик юзасидан касаба уюшмаларининг жамоат назоратини ташкил қилиш тўғрисида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14”с”-сонли раёсат қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор ва ҳукуматнинг бошқа қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Сурхондарё  вилояти бўйича меҳнат инспекторлари томонидан пахта йиғим терими мавсумида пахтакорлар билан мавсумий меҳнат шартномалари ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни расмийлаштириш, Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, терим учун иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи таъминланиши устидан кундалик жамоатчилик назорати амалга оширилмоқда.

Жумладан, Меҳнат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация раиси ўринбосари Қ.Қирғизалиев жорий йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Сурхондарё  вилоятида бўлиб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари билан ҳамда Олтинсой, Денов, Сариосиё, Узун, Шеробод ва Музработ туманларида тармоқ касаба уюшмаси кенгашлари раислари иштирокида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик мавзусида давра суҳбати ўтказдилар. Шунингдек, термичиларнинг ётоқ жойлари, шарт-шароитлари билан танишиб чиқди.

Ташкил этилган давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил йил пахта ҳосилини йиғиб териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 8 сентябрдаги №545-сонли қарори ҳамда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш  юзасидан  2020 йил 11 сентябрь куни Вазирлар Маҳкакмасида ўтказилган йиғилиш баёни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг 2020 йил 04 сентябрь кунидаги №19-14”с”-сонли раёсат қарори, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиянинг 2020 йил 07 сентябрдаги №3-сонли баённомаси  мазмун ва моҳияти тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email