ИШЧИ ГУРУҲЛАР АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ЎҚУВ СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Термиз шаҳар “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили З.Жўраева, Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари К.Ашуров, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи М.Кенжаева, Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси З.Абдусаттаров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бош мутахассиси Н.Дадажонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим бошлиғи Х.Норқулов ва тегишли ташкилотлар масъулларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар аъзолари иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳаллаларда ташкил этилган ишчи гуруҳлар аъзоларига “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантиришда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, анкета-сўровномада мавжуд саволларга бандма-банд тўхталиниб, батафсил тушунтириб берилди.

Хусусан  туман, шаҳарлар кесимида уйма-уй юриш орқали ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим, касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ҳамда хотин-қизлар билан бевосита суҳбатлашиш орқали саволномаларни сифатли тўлдиришга алоҳида эътибор қаратишлари, вазифага масъулият билан ёндошиб, масалани ечими бўйича таклифлар ҳам қайд этиб боришлари айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида, иштирокчилар томонидан мавзуга доир берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Print Friendly, PDF & Email