Пахтакорларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

16.10.2020йил. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши аппаратининг меҳнат инспекцияси Сурхондарё  вилояти бўйича меҳнат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Сурхондарё вилояти Миллий мониторинг гуруҳи билан биргаликда Қумқўрғон тумани “Ҳалаки” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Гулистон МНЗ” фермер хўжалигида пахта йиғим – терими мавсумида теримчиларнинг меҳнат шароитлари, уларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, санитария маиший шароитлар яратилиши юзасидан мониторинг ўтказилди. Мониторинг натижасида мазкур фермер хўжалиги ҳудудидан 46085-сонли отряднинг 63 нафар теримчиларига 3-15 октябрь кунлари иккинчи теримда терилган пахта пулларининг ҳар бир килограмми учун 1000 сўмдан ҳақ тўлаб келинганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан ушбу камчилик бартараф этилиб, пахтакорларнинг терган 13 тонна пахталари учун қўшимча равишда 400 сўмдан жами 5 миллион 200 минг сўм тўлаб берилишига эришилди.

Print Friendly, PDF & Email