Ёз-ўтмоқда соз.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан болаларни ёзги таътилда дам олишлари учун «Беш булоқ — Сурхон -Шеробод» ормогоҳига олиб борилди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан болаларни ёзги таътилда дам олишлари учун «Беш булоқ — Сурхон -Шеробод» ормогоҳига олиб борилди.
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги адлия бошқармаси ходимларидан 33 нафари Бухоро шахрига саёҳатга олиб борилди.
18.06.2019 й. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали томонидан, Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев белгилаб берган 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган маънавият-маърифат ҳамда спорт тадбирлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
17.06.2019 й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бошқармада меҳнат қилиб келаётган 35 нафар ишчи ходимлар Самарқанд-Бухоро йўналишлари бўйича саёҳат ва зиёратга жўнаб кетишди.
17.06.2019й. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини бешинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида май ойида 3 нафар ишга муҳтож аёллар Нишанбаева Мафтуна, Маллаева Хуснора, Саттарова Зулфиялар иш билан таъминланди.
17.06.2019й. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ҳар хафтанинг пайшанба куни гуруҳларда ахборот ва мураббийлик соатида бадиий асарлар таҳлил қилинмоқда.
16.06.2019й. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган учинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида талабалар билан хафтанинг ҳар пайшанба куни “Техник тизимларда ахборот технологияси” тўгараги ташкил этилди.
14.06.2019й. Маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга қизиқиш бўйича иккинчи ташаббуснинг амалга ошириш ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали томонидан ёшларни жисмоний чиниқтириш, улар билан ишлашни самарали ташкил этишда мақсадида Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида эрталабки бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ўтказилди.
12.06.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши ва туман “Нуронийлар” кенгаши ҳамкорлигида касаба уюшма аъзолари ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мусобақада ғолиб бўлганлар туман кенгашларнинг совға ва дипломлари билан тақдирландилар.