Ногиронлар ҳолидан хабар олинди

2019 йил 14 августь куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши томонидан тумандаги “Эҳтиром” махалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2 нафар ногиронларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Тумандаги ногиронлар ва махалла фуқаролар йиғини вакиллари кенгаш томонидан қилинган ёрдамлари учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

Амалий ёрдам касаба уюшмаларининг вазифасидир

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан, бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини низом талабларига мос равишда йўлга қўйиш мақсадида Шеробод ирригация бўлими, Шеробод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ҳамда Агросаноат қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.

Кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан  фуқаро Рузиев Бахтиёр Эргашевичга чорвачиликни ривожлантириш учун йиллик 8 фоиз 3 йил муддатга тўрт миллион сўм миқдорида туман «Микрокредитбанк» томонидан кредит олиш учун хужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам берилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши томонидан хар ойининг иккинчи сешанбасида бошланғич касаба уюшмаларининг фаолиятини талаб даражасига мослигини ўрганиш мақсадида жамоа шартномаларини тузиш ва бошқа камчиликлари кўрсатилиб амалий ёрдам кўрсатилади

Касаба уюшма томонидан амалий ёрдам кўрсатилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 2019 йил 13 августь куни “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитасининг хужжатлардаги камчиликлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган хатоликлар жойида бартараф этилиб,  хужжатлар билан ишлаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.

Қонун лойиҳаси муҳокамада

Жорий йилнинг 9 августь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди.

Касаба уюшмалари ҳарбий қисмда

Жорий йилнинг 26 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан  Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида жойлашган N-сонли ҳарбий қисмда тадбир ўтказилиб, тадбир доирасида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуслари бўйича ёшларни китобхонликка кенг жалб қилиш мақсадида ҳарбий қисм кутубхонасига касаба уюшмалари томонидан 200 дона  бадий китоблар, хотин-қизлар бандлиги масалалари бўйича ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига кичик тикув цехи ташкил этилиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 6 дона тикув машиналари топширилади.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари  ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

«Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусидаги Давра суҳбати ташкил этилди

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан туманларда «Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусидаги Давра суҳбати ташкил этилди. Унда вилоят касаба уюшма аппарати ходимлари, Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмита, шаҳар, туман Кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар иш берувчилари ҳамда фаоллари иштирок этди. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туманларга бириктирилган маъсул ходимлари томонидан «Ишонч” газетасининг 2019 йил 27 июнь, пайшанба 78-79 сонларидаги таниқли ўзбек дипломати, йигирма тўрт йил Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, шу жумладан, вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг Россиядаги ва Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган, айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳузурида янги ташкил этилган Ахборот-таҳлил маркази раҳбари Шоқосим Шоисломов билан «Халқ сўзи” мухбири Р. Алишеровнинг «Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” номли мақоланинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш бериб ўтди. Мақола доирасида касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқий кафолатлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олдириш борасидаги амалий ишлар билан бирга жамоа шартномаларига асосан ходимларга берилган имтиёзлар, уларга яратилган шарт-шароитлар бўйича нутқ сўзланди.

КАСАБА УЮШМАСИ ЁРДАМ БЕРДИ

2019 йил 27 июнда «Ишонч» газетаси сахифаларида «Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак» мавзусида ёритилган мақолани вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов томонидан бирлашма тизимидаги барча ходимлар ўртасида ўқиб эшиттирилди ва вилоятда амалга оширилган ишлар билан таништириб ўтдилар.

 

 

1). Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2017-2018 йилларда амалга оширилган ишлар:

  • 65 нафар оилани янги уй-жой билан таъминлаш учун 6,9 млрд сўм;
  • 490 нафар оиланинг уй-жойини таъмирлаш учун 5,5 млрд. сўм;
  • 3010 нафар оилага электр маиший техника сотиб олишга 2,9 млрд сўм;
  • 168 нафар бемор оила аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида
    640,1 млн. сўм.

 

2). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
20 октябрь “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 857-сон қарори ижроси бўйича:

934 та оилага 8,9 млрд сўм миқдорида имтиёзли 4 фоизлик кредитлар ажратилди.

-томорқани ривожлантириш бўйича-           27 нафар оилага 274 млн. сўм;

-иссиқхона ташкил қилиш бўйича-                62 нафар оилага 604 млн сўм;

-парранда боқиш бўйича-                             24 нафар оилага 61 млн. сўм;

-қорамол боқиш бўйича-                               766 нафар оилага 7,4 млрд. сўм;

-тикувчилик ва бошқа йўналишларда-           55 нафар оилага 516 млн. сўм.

3). Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2017 йил 12 апрелдаги Р-8/51 с-сонли “Касаба уюшмаларининг хайрия тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилган ишлар:

46 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ҳамда 355 нафар болаларнинг суннат тўйларида 1,1 млрд. сўм сарфланган.

4). 2018 йилда касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги санаторияларда:

Санаторияларда 4 мингдан зиёд вохадошларимиз соғлиги тикланди.

Ушбу мақсадларга касаба уюшмаларининг 5,4 млрд. сўмдан зиёд маблағлари йўналтирилди.

Бундан ташқари, жами 21 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар дам олдирилиб соғломлаштирилди. Шундан 10 та болалар соғломлаштириш оромгоҳида 7 минг 391 нафардан зиёд ўғил-қизлар мириқиб хордиқ чиқарди. Ушбу мақсадларга жами 4,9 млрд. сўм сарфланди.

5). Вилоят ташқарисида ички туризм 2018 йилда 1865 нафар 872,5 млн. сўм шундан -350 млн. сўм касаба уюшмалари маблағидан, вилоят ичида
-10,5 минг нафар 111,0 млн. сўм шундан 43,4 млн. сўм касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан.

5 а). Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига 2018 йил ва жорий йилнинг олти ойида жами 1429 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 85 фоизи ижобий хал этилган;

Қолган мурожаатлар бўйича ҳам ечимларини топиш чоралари кўрилмоқда.