Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги тобора яқинлашмоқда. Мазкур шонли сана муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Масалан, шу кунларда Наманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Худди шу каби тадбир бири жорий йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Хонжиза” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Тадбирда тизимда фаолият юритиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Мазкур акция тадбири ноанъанавий тарзда ташкил этилиб, дастлаб акция доирасида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг қўлга киритилиши тарихи ҳамда ўтган давр мобайнида эришган ютуқлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг, “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари, экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси, турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилди.
Тадбирда сўз бораркан, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланиб борётганлиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг акция доирасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг шахмат, шашка ва футбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирнинг иккинчи куни эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди. Шундан сўнг, ҳудуднинг сўлим таъбиати билан танишиш ҳамда ходимлар ўртасида экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида ходимлар ўртасида турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Бепул йўлланмалар берилди.

Узун тумани «Боботоғ» массивидаги «Янгиобод» МФЙ фуқароси Эшпулатова Бибидона ва «Чинор» МФЙ фуқароси Мухаммадиева Умидаларга «Аёллар дафтари» рўйхатида турганлиги сабабли уларнинг соғлиқларини тиклаш мақсадида вилоятимиздаги «Хўжаипок» ҳамда «Термиз марвариди» санаторияларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан бепул йўлланмалар берилди.

Қизириқ туман Истара ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларидан «Аёллар дафтари » рўйхатида турадиган фуқаролар Жўраева Мелихол ва Чоршанбиева Мухаббатларга соғлиқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги «Термиз марвариди» ва «Хўжаипок» санаторияларига бепул йулланмалар берилди

Қизириқ туман Истара ва Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғинларидан «Аёллар дафтари » рўйхатида турадиган фуқаролар Жўраева Мелихол ва Чоршанбиева Мухаббатларга соғлиқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги «Термиз марвариди» ва «Хўжаипок» дам олиш масканларига бепул йулланмалар берилди.

Бепул йулланмалар берилди

Шеробод тумани Боғобод ҳамда Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинларидан «Аёллар дафтари»да руйхатда турган фуқаролар Бозорова Гулжахон ва фуқаро Хуррамова Мутабарларга соғликларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши тизимидаги «Термиз марвариди» ва «Хўжаипок» санаторийларига бепул йулланмалар берилди.

Сурхондарё вилоятида аёллар бандлигини таъминланди

Республикамиз бўйича 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар яқинда касаба уюшмаларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида бепул ўқитилган эди.
Улар малакали мутахассислардан соч турмаклаш маҳорати ҳамда гўзалик салонини юритиш бўйича билим тажрибага эга бўлиб қайтган эди. Шулар ичида Сурхондарёлик аёллар ҳам бор эди.
Бугун Сариосиё туманининг марказидан анча олисда жойлашган «Ширин» маҳалласида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иштирокида Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа асосида контейнер-салонининг очилиш маросми ўтказилди.
Худди шундай контейнер-салон Узун туман марказидан анча олис бўлган Тожикистон давлати билан чегарадош «Мустақилликнинг 22 йиллиги» маҳалласида ҳам очилди. Бу ерда ҳам Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган «Аёллар дафтари»га киритилган икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларимиздан “Мустақилликнинг 22 йиллиги“ маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаёрова Дилафрўз Сотиболдиевна, “Чақар” маҳалласида яшовчи фуқаро Меликова Мунаввара Ҳамрокуловналар ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар Суяркулова Малика Махамадаминовна ва Хамраева Соҳибжамол Шомуродовналар ҳам қўшимча равишда ишга қабул қилинди. Бу лойиҳалар хотин-қизларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур «Гўзаллик салони» барча шароитларга эга бўлиб, тўлиқ жиҳозланган.
Ушбу яратилган имкониятдан маҳалла фуқаролари хурсанд бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Сариосиё ва Узун туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Махалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлим бошлиқлари, туманлар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари З.Эсанова ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Одинаевлар иштирок этдишди.

«Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 2-босқич жараёнлари бошланди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Шўрчи туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишининг 5-сонли қарорини бажариш мақсадида: “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғлишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов ва туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси, маҳалла раислари, маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва 4 та сектор котиблари иштирок этишда. «Аёллар дафтари» бўйича қилинадиган ишлар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 1июль куни Музработ туман ҳокимлиги фаоллар залида «Аёллар дафтари» бўйича Республика ишчи гуруҳи рахбари Т.Бозоров ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қ. Боболов ҳамда тумандаги 4 та сектор котиблари, туман штаб аъзолари «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фаоллар залида бир гурух оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Хусусан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гурух журналистларга байрам совғалар топширилди.

Ғолиблар рағбатлантирилди

Ангор туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги қарорига асосан “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси” ва “Энг намунали аёл иш берувчи” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда секторлар кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Танлов якунида ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъуллар аниқланиб, ташкилий қўмита томонидан рағбатлантирилди. Ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.


12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

2021 йил 12 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфида бўлган Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Болалар оромгоҳида 240 нафар болалар дам олишмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари ва касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда туман касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шаҳмат-шашка, футбол, волейбол, арқон тортиш бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дам олувчи болалар иштирокида концерт тадбири уюштирилди.
Тадбир якунида болажонларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.