“Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусидаги Давра суҳбати ташкил этилди

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан туманларда “Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” мавзусидаги Давра суҳбати ташкил этилди. Унда вилоят касаба уюшма аппарати ходимлари, Республика кенгашларининг масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмита, шаҳар, туман Кенгашлари раислари, бошланғич ташкилотлар иш берувчилари ҳамда фаоллари иштирок этди. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси туманларга бириктирилган маъсул ходимлари томонидан “Ишонч” газетасининг 2019 йил 27 июнь, пайшанба 78-79 сонларидаги таниқли ўзбек дипломати, йигирма тўрт йил Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, шу жумладан, вазир ўринбосари, Ўзбекистоннинг Россиядаги ва Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган, айни пайтда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳузурида янги ташкил этилган Ахборот-таҳлил маркази раҳбари Шоқосим Шоисломов билан “Халқ сўзи” мухбири Р. Алишеровнинг “Ижтимоий ҳимоя сўзда эмас, амалда бўлиши керак” номли мақоланинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш бериб ўтди. Мақола доирасида касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳимояси, ҳуқуқий кафолатлар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, дам олдириш борасидаги амалий ишлар билан бирга жамоа шартномаларига асосан ходимларга берилган имтиёзлар, уларга яратилган шарт-шароитлар бўйича нутқ сўзланди.

Print Friendly, PDF & Email