Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг              2021 йил 15 октябрдаги № 02-РА 1/1-1632 сонли хати ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 4-16 “с” сонли қарорига асосан  11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлаш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун 2021 йил 17-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига туристик саёҳат уюштирилди.

Саёҳатнинг биринчи кунида Тошкент  “Занги-ота” зиёратгоҳига, биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов музейига, “Ғалаба боғига”, “Шон-шараф” музейига, Муқимий номидаги  Ўзбекистон  давлат мусиқали театрига саёҳат уюштирилди. Театрда “Дилдаги доғ” номли спектакли намойиш этилди. Саёҳатнинг иккинчи куни Тошкент шаҳрининг Тошкент Сити ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Саёҳатдан ҳамма мамнун, хурсанд бўлиб, бир олам таъсуротлар билан қайтдидар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгашида ишловчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари номидан бизга яратиб берилган шарт-шароитлар учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят  Кенгаши бошланғич касаба уюшма   қўмитаси раиси   Ю. Хидирова