Байрам тадбири ўтказилди

2021 йил 5 ноябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан маънавий-маърифий  байрам  тадбири ўтказилди. Тадбирдан  кўзланган  асосий  мақсад: «Касаба уюшмалари куни»ни юқори савияда ўтказиш  ва касаба  уюшмалари  тизимида  фаол меҳнат  қилаётган  ходимларни  рағбатлантиришдан  иборатдир. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  Сурхондарё  вилоят  Кенгаши томонидан 2021 йилда амалга оширган фаолияти атрофлича сарҳисоб ва таҳлил этилди. Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга мавжуд долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, 2021 йилдаги  вазифалар белгилаб олинди. Дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят  Кенгаши  раиси  ўринбосари  Боболов Қобил  Абдиевич  тадбир иштирокчиларига табрик йўллади. Тадбирда Сурхонадарё  вилоятидан 53 нафар фаоллар ва Касаба уюшмалри фахрийлари  “Касаба уюшма кунига 1 йил” кўкрак  нишони билан  тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Бедилов Равшан Мелисович,  вилоят  кенгаши раис ўринбосари  Қ. Боболов  ва  барча  тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят тармоқ касаба уюшма кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталари, тармоқ касаба уюшма кенгашлари шаҳар, туман  кенгашлари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари  раислари  иштирок  этдилар. Шунингдек,  тадбирда  оромгоҳлар якуни буйича тақдирланадиганлар, байрам муносабати билан касаба уюшма тизимида фаол  меҳнат қилаётган бир  гуруҳ ходимлар  ҳамда олий  таълим  муассаларида таҳсил олаётган ижтимоий ёрдамага муҳтож  ёшлар Кенгашнинг  диплом, ташаккурнома ва  қиматбаҳо совғалари  билан  тақдирланди.