Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз йиллиги тобора яқинлашмоқда. Мазкур шонли сана муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар кенг миқёсда ўтказилмоқда. Масалан, шу кунларда Наманган вилоятида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Худди шу каби тадбир бири жорий йилнинг 14-15 август кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасиясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Хонжиза” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида табиатга саёҳат акцияси ташкил этилди.

Тадбирда тизимда фаолият юритиб келаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Мазкур акция тадбири ноанъанавий тарзда ташкил этилиб, дастлаб акция доирасида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон давлат Мустақиллигининг қўлга киритилиши тарихи ҳамда ўтган давр мобайнида эришган ютуқлар юзасидан иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди. Шундан сўнг, “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спорт мусобақалари, экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси, турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилди.
Тадбирда сўз бораркан, жамиятда тинчлик ва барқарорлик, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик муҳити мустаҳкамланиб борётганлиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришлар амалга оширилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги алоҳида таъкидланди.
Шундан сўнг акция доирасида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида спортнинг шахмат, шашка ва футбол турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Тадбирнинг иккинчи куни эрталабки бадантарбия машқлари билан бошланди. Шундан сўнг, ҳудуднинг сўлим таъбиати билан танишиш ҳамда ходимлар ўртасида экотуризмни тарғиб қилиш мақсадида “Табиатга саёҳат” акцияси ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида ходимлар ўртасида турли психологик-кўнгилочар ўйинлар, китобхонлик викториналари ташкил этилиб, ғолиблар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.