Кўрик-танлови якунлари.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танлови якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида бирлашма кенгаши фойесида танлов ғолибларининг намунали фаолиятлари юзасидан кўргазмалар ҳам ташкил этилди. Танловнинг вилоят босқичида 6 та тармоқдан аъзолар сони 100 нафаргача ва сони 100 нафардан ортиқ бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида алоҳида ўтказилиб , фахрли 1-ўринларни эгаллаган  жами 12 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар ҳамда Республика финал босқичига йулланмани қўлга киритдилар.