Танишув амалиёти бошланди

20.06.2018  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг биринчи курс талабалари Жарқўрғон туманидаги “Jarqo’rgon NORTEXSTYLE” хорижий корхонасида 12 кунлик танишув амалиётини ўташмоқда.

Саёҳат дастури амалда

17.06.2018й.   Ангор туман тиббиёт бирлашмаси  касаба уюшма қўмитаси томонидан ички туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятимиздаги “Ал –Ҳаким-Ат-Термизий” зиёратгоҳига  бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг саёҳати ташкил этилди.

Саёхат ва зиёрат.

16.06.2018  Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалининг талабалари касаба уюшма қўмитаси раиси бошчилигида Рўза – ҳайит байрами муносабати билан Термиз туманидаги Ал-Ҳаким Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.

Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси кўрик танлови.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари томонидан 9 та номинация бўйича “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказилди.

Танлов уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 1-босқич 20-30 апрель кунлари корхона, ташкилот ва муассасалар (туман, шаҳарлар)да тузилган ташкилий қўмита раҳбарлигида ўтказилди.

5 июнь куни жорий йилнинг 21-30 май кунлари тармоқлар миқёсида ўтказилган танловнинг 2-босқичида 9 та номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Танлов ғолиблари 20-30 июнь кунлари республика тармоқлар миқёсида ўтказиладиган тадбирда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

“Ёз ўтмоқда –соз”

Узун туман халқ таълими бўлимига қарашли таълим муассасаларида  болажонларнинг  мароқли дам олиши  учун мактаб олди оромгоҳлари ташкил этилди. Оромгоҳларда  7 ёшдан 14 ёшгача бўлган  1084 нафар ўқувчи ёшлар дам олишмоқда ва улар учун инглиз тили, компьютер саводхонлиги, дизайн, ҳайкалтарошлик ва меҳнат тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек  оромгоҳда спорт мусобақалари  ҳамда “Уйла, изла, топ”, “Энг яхши китобхон”, “Санъатнинг сеҳрли дунёси”, “Моҳир қўллар” кўрик-танловлари ўтказилмоқда.