“ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ – АМАЛДА”

29.07.2018й. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолини кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3268 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Узун тумани Боботоғ ҳудудидаги уч нафар кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлиб олиб борилаётган таъмирлаш ишлари бўйича кўрсатмалар берди.

“ҚАРОР ИЖРОСИ – АМАЛДА”

  24.07.2018й. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолини кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Узун тумани “Оқ остона”, “Ёшлик”, “Дехқон” маҳаллаларида кам таъминланган оила хонадонлари тўлиқ жорий таъмирдан чиқарилди. Боботоғ ҳудудида уч нафар кам таъминланган оила хонадонларида  жорий таъмир ишлари якунига етмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов тумандаги “Мустақилликнинг 22 йиллиги”, “Обод юрт” ва “Обизаранг” маҳаллаларидаги кам таъминланган оила хонадонларида бўлиб , олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан  танишдилар.

“Китобим-офтобим” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

21.07.2018й. Таълим, фан ва маданият ходимлари Ангор туман Кенгаши фаоллигида “Китобим-офтобим” мавзусида кўчма семинар бўлиб ўтди. Семинарда  туман миқёсида барча мактабгача таълим муассасаси мудиралари, муассаса тарбиячилари ва тарбияланувчилари иштирок этишди. Туман 11-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари тайёрлаган байрам дастури ота-оналар ҳамда тадбир қатнашчилари эътиборига намойиш этилди. Семинар сўнгида туман касаба уюшма кенгаши томонидан  фаол иштирок этган тарбияланувчиларга китоблар совға қилинди.

“Кичкинтойлар-ширинтойлар” спорт мусобақаси ўтказилди.

14.07.2018й. Жисмоний-тарбия ва спорт борасида Ўзбекистон  Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармоишлари, қарорлари ҳамда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Ангор туман Кенгаши томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида “Кичкинтойлар-ширинтойлар”  спорт мусобақаси ўтказилди. Болаларни жисмонан ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш  ўтказилган тадбирнинг асосий вазифаларидан биридир.

“Ёз ўтмоқда – соз”

10.07.2018й. Узун туман халқ таълими бўлимига қарашли “Х.Қулниёзов” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида  болаларнинг мароқли дам олишлари учун Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан спорт анжомлари олиб берилди.