“Мажбурий меҳнатга қарши курашиш – долзарб масала” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

25.08.2018й. Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш – долзарб масала” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза килиш бўлими, вилоят ва ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмита раисларидан иборат 60 киши иштирок этди.

Тадбир мақсади – жойларда меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва шароитлар яратиш бўйича миллий ва халқаро нормаларда белгиланган талабларнинг мазмуни, мажбурий меҳнатни олдини олиш.

Семинарда: “Миллий меҳнат стандартлари ва Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари уни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши ҳамда жойларда меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва шароитлар яратиш”, Феремер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш, мажбурий меҳнат ва болалар мехнатига йўл қўймаслик, ходимларнинг меҳнат ва ҳуқуқларини химоя қилиш сохасида касаба уюшмаларнинг вазифалари мавзуларида маърузалар тингланди. Хар бир маъруза охрида савол жавоблар тариқасида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

Таълим  фан ва маданият ходимлари Музрабод туман кенгаши ҳамда туман ҳокимлиги,  тумандаги барча ташкилотлар ҳамкорлигида Музрабод спорт мажмуасида мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами кенг нишонланди. Байрам тадбирида санъаткорлар, спортчилар ва ҳарбийлар ўз чиқишлари билан меҳмонларда катта таассурот қолдирди.  

Ногиронлик аравачалари совға қилинди

18.08.2018й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сариосиё туман кенгаши томонидан “Қурбон ҳайит” байрами арафасида тумандаги “Тортўли” маҳалласида яшовчи 1-гурух ногирони Бўрибоев Абдуллажонга ҳамда “Дўстлик” махалласида истиқомат қилувчи Қурбонов Қурбонмуродларга ногиронлик аравачалари совға қилинди.

“Чирой очаётган уйлар”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолини кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори асосида Узун туманидаги “Мустақилликнинг 22 йиллиги” ва “Обод юрт” маҳалла фуқаролари Худойқулов Хуррамбобо ва Пардаева Қурбонбибининг уч хонали уйлари “Бахтиёр” хусусий ишлаб чиқариш тижорат фирмаси томонидан таъмирлаб берилди.

“Мамлакатимизда  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ҳалқ манфаатлари йўлида олиб борилаётган ишларга  ўз миннатдорчилигимни билдираман”-дейди 80 ёшли отахон Хуррамбобо Худойқулов