Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси кўрик танлови.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари томонидан 9 та номинация бўйича “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказилди.

Танлов уч босқичда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 1-босқич 20-30 апрель кунлари корхона, ташкилот ва муассасалар (туман, шаҳарлар)да тузилган ташкилий қўмита раҳбарлигида ўтказилди.

5 июнь куни жорий йилнинг 21-30 май кунлари тармоқлар миқёсида ўтказилган танловнинг 2-босқичида 9 та номинациялар бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Танлов ғолиблари 20-30 июнь кунлари республика тармоқлар миқёсида ўтказиладиган тадбирда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.