“Йилнинг энг фаол ёш тарбиячиси” кўрик-танлови ўтказилди

27.05.2018й. Таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш тарбиячиси” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчиларидан энг юқори балл тўплаган 12-МТМ тарбиячиси Мелигалиева Марҳабо I-ўринни олиб вилоят босқичи йўлланмасини қўлга кириди. Ғолиблар туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Касаба уюшмалалари Халқаро меҳнат ташкилоти билан семинар-тренинглар ўтказмоқда.

2018 йил 19 май куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти эксперти Лалайна Разафиндракато билан ҳамкорликда “Давлат органлари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг мансабдор шахслари ва фермерлар салоҳиятини ошириш” бўйича семинар-тренинг ўтказилди. Унда вилоят ташкилот, корхоналари ва Термиз шаҳри, Термиз туманлари корхона, ташкилот ва муасасалари рахбарлари иштирок этишди.

Семинар-тренинг “Мажбурий меҳнат ва Зўрлаб ишлатишнинг оқибатлари” тўғрисида маърузалар, видео кўргазмалар ва машғулотлар асосида ўтказилди.

Ушбу семинар-тренинглар тасдиқланган жадвал асосида 19 май – 2 июн кунлари вилоятнинг барча ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

08.05.2018 й.       9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Бойсун, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши томонидан тармоқда ишлаб келаётган 27 нафар байналминалчи – жангчиларга эсдалик совғалари топширилди.

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

07.05.2018й.     9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши томонидан 36 нафар таълим фахрийларининг  хонадонларидан хабар олиниб озиқ – овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни

9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Музработ тумани Кенгаши  томонидан ватанимиз олдидаги ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Зиёдулло Қўлдошев хонадонидан хабар олишиб, оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

05.05.2018й.  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирга байналминалчи жангчилар таклиф этилиб туман кенгаши томонидан  совғалар топширилди.

 

“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови ўтказилди.

04.05.2018    Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ташаббуси билан “Энг фаол ёш тарбиячи” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан 19 нафар ёш тарбиячилар иштирок этишди. Кўрик-танлов якунига кўра 23-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Рўзатова Ситора Туроб қизи ғолиб бўлди ва вилоят босқичага йўлланмани қўлга киритди. Танлов иштирокчиларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди.

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни”

02.05.2018й.  Таълим,  фан  ва  маданият  ходимлари  касаба  уюшмаси  Бойсун туман Кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан  иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари  ҳолидан  хабар  олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланма пакетлари топширилди.