Президент Фармони амалда

18.03.2018 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш” бўйича Фармонининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Термиз шахар ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Шеробод, Музрабод, Қизириқ, Олтинсой, Бойсун, Денов, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Термиз туман кенгаши меҳнат жамоалари  ходимларини “Наврўз” байрами муносабати билан Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий ва Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий, Олтинсой туманидаги Сўфи-Оллоёр ҳамда Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

Наврўз байрами олдидан касаба уюшмалари фахрийлари бирлашдилар.

Шу кунларда каттаю кичик барча юртдошларимиз бағрини кенг очиб, баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш Наврўз айёмини шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.
Наврўз байрами муносабати билан касаба уюшмалари фаолиятида узоқ йиллар хизмат қилган, меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатган фахрийлар иштирокида тадбир ташкил этилиб, уларга байрам кайфияти улашилди.