“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан

30.04.2018й.  9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан кам таъминланган оилалар ҳамда иккинчи жахон уруши қатнашчилари  ҳолидан хабар олиниб уларга байрам арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича “Кўрик – танлов 2018”

28.04.2018. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги 8-108 “с” – сонли қарорига асосан меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлови ўтказилди.   Кўрик-танлови ғолиблари  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан муносиб тақдирландилар.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан.

27.04.2018й. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши томонидан кам  таъминланган оилалардан 12 нафарига 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

“Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси   томонидан  корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш,  турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини  кучайтириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи жорий йилнинг  20 апрель куни Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи, “Бахшилар” мактабининг спорт залида ўтказилди.

Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган оилалар  спорт мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этдилар.

Мусобақа якунларига кўра ғолибликни қўлга киритган оилаларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. 

Мусобақа ўтказилди

10.04.2018 Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан  хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича  мусобақа ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.