Davra suhbati o’tkazildi

Жорий йилнинг 4 декабр куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишлаб ”Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Konstitusiya kuni munosabati bilan tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 3 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан “Касаба уюшмалари – болаларга” акция доирасида Термиз шаҳар 12-сон “Меҳрибонлик” уйида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари ҳомийлик ёрдами сифатида топширилди.

3 dekabr – Nogironlar kuni

Жорий йилнинг 3 декабр куни “Ногиронлар куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан таълим соҳасида фаолият юритган, бугунги кунда ногиронлик нафақасида бўлган ходимлар ҳолидан хабар олиб, уларга 8 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

“Xalqaro nogironlar kuni”

2015 йил 3 декабрь куни ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма Олтинсой туман кенгаши томонидан тумандаги 15 нафар 1-гуруҳ ногиронларининг хонадонларига бориб, уларга рўзғорбоп озиқ-овқат махсулотлари ва қимматбаҳо совғлар топширилиб уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Nogironlar e’tiborda

2015 йил 3 декабрь куни Ангор туман хокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ҳамкорлигида 3 декабрь “Ногиронлар куни” га бағишлаб байрам дастурхони ташкил этилди. Байрам дасурхонида 150 нафардан зиёд ногиронлар, туманимиз фахрийлари ва ҳимояга муҳтож оила фарзандлари иштирок этишди. Тадбир сўнгида байрам иштирокчиларга ҳомийлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

O’zbekiston Respublikasi Konstitusiyasiga bag’shlab

Жорий йилнинг 3 декабрь кунида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан соҳа ходимлари ўртасида таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан шахмат- шашка мусобакаси ўтказилди. Ғолиблар касаба уюшмалари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод тумани кенгаши томонидан 2015 йил 3 декабрь куни “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан таълим соҳасида ишлаётган ҳамда самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан ногирон ходимлардан 32 нафарига икки турдаги совғалар топширилди.
Шунингдек, тумандаги Қўрғон маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда Қўрғон маҳалласида яшовчи Холиқов Санжар, Холиқова Зиёда, Зиётова Махбуба, Турдиев Жамшид, Қосимова Қиммат, Омонова Фотима, Омонова Мейли, Жумаев Умид, Тоғаева Тошбиби, Қулматова Каромат, Исматова Муслима, Нормуродов Жахонгир, Жумаев Бозорларнинг ҳолидан хабар олиниб, тумандаги тадбиркорлар Чориева Шодия, Чориева Санобар, Товашарова Зулфия, Қулмирзаева Саодат, Қурбонов Абдусаттор, Умаров Отабек, Чориев Шухрат ва Примов Адхамлар хомийлик ёрдамларини кўрсатишди

G’oliblar taqdirlandi

Денов тумани ўкувчи-ёшлари ўртасида “Биз Ал-Хоразмий издошларимиз” кўрик-танловининг мактаблараро ҳудудий ва туман финал босқичлари 2015 йилнинг 2 декабрь куни тумандаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди. Кўрик-танловининг туман босқичи якунига кўра тумандаги Давлат 17-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатнинг “Алгоритм” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. Ғолибларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

“Mahalla-mening taqdirimda ” ko’rik – tanlovi o’tkazildi

2015 йил 2 декабрь куни Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман хокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши билан ҳамкорликда «Маҳалла–менинг тақдиримда» кўрик – танловининг туман саралаш босқичи ўтказилди.
Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.