Bolalarga yangi yil tabrigi

Жорий йилнинг 21 декабрь куни транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят бирлашган қўмитаси томонидан М.Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрининг “Оппоқойим” номли театрлаштрилган спектаклига тизимдаги корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи- ходимларнинг 300 нафар фарзандларининг ташрифи уюштирилди.

«Mehnat sohasidagi muhim ahamiyatga molik masalalar» mavzusida davra suhbati o’tkazildi

2015 йил 18 декабрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг вилоят касаба уюшмалари фаоллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида ўтказилган Давра суҳбати ўтказилди.
Унда, вилоят ҳокимининг вакили, вилоят бошқармалари, бирлашмалари ва муассасалари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбатида касаба уюшмалари фаоллари томонидан берилган саволларга вилоят ҳокимлиги ,бошқарма, бирлашма вакиллари жавоб беришди.

“Keksalar doim e’zozda” tadbiri o‘tkazildi

Тармоқ касаба уюшмалари Узун туман кенгашлари томонидан “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан “Кексалар доим эъзозда” шиори остида “Янги рўзғор” маҳалласида яшовчи 100 ёшни қаршилаган уруш қатнашчиси Сариқов Асалоҳун бобо, меҳнат фахрийлари Содиқов Исмоилжон бобо, Ўринова Ўлмасхон момо, Муродов Абдусалом боболарнинг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиниб, фахрийларга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Termiz tumanida davra suhbati o’tkazildi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2014-2016 йилларга мўлжалланган Бош келишувнинг 43-бандига асосан вилоят касаба уюшмалари фаоллари, ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирокидаги “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбатларини юқори савияда ўтказиш ҳақидаги вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2015 йил 4 декабрдаги № Р-2/5-сонли қарори асосида Термиз тумани Хокимлигида туман Хокими ўринбосари, Тижорат банклари, Молия бўлими, Бандликга кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш маркази, Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Давлат солиқ инспекцияси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари вакиллари ва фаол касаба уюшма аъзолари иштирокида давра суҳбати ўтказилди

Davra suhbati o’tkazildi

2015 йилнинг 15 декабрь куни Қумқўрғон туман Ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар ходимларининг туман касаба уюшмалари фаоллари билан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида туман ҳокимининг ўринбосари У. Бердимуродов, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Н.Ёқубов, туман ташкилотлари раҳбарлари, тумандаги тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари раислари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида иштирокчиларнинг кўплаб саволларига тумандаги тегишли ташкилотлар вакиллари жавоб бердилар.

Ko’rik tanlovi o’tkazildi

2015 йил 15 декабрь куни Олтинсой туман “ 1-сонли санъат мактаби залида туман ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг ободончилиги, озодалиги, аҳолининг турмуш шароити юқорилиги, маҳаллада обрў-эътиборга эга ва бошқаларга ўрнак бўладиган хонадорлар, уларнинг томорқалардан фойдаланиш ҳолати, санитария гигиеник қоидаларга амал қилиниши, коммунал тўловларнинг ўз вақтида тўланиши, жиноятчиликнинг олдини олиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби омиллардан келиб чиқиб “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик танлов ғолиблари туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Sho’rchi tumanida davra suhbati o’tkazildi

2015 йил 14 декабрь куни Шўрчи туман ҳокимлигида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тумандаги корхона , ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим ахамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ўтказилган давра суҳбатида худуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликни йулга қўйиш борасида чора- тадбирлар ишлаб чиқилиб, 2016 йилнинг устувор вазифалари белгилаб олинди.

Davra suhbati o’tkazild

Жорий йилнинг 15 декабрь куни Жарқўрғон туманида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” юзасидан давра суҳбатида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўинбосари Қ. Боболов, туман хокими У.Турапов, тумандаги корхона, ташкилот рахбарлари касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

Porloq kelajagimizning huquqiy poydevori

Таассурот, қувонч, мулоҳаза.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда муҳтарам Президентимизнинг «Асосий вазифамиз — жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат» номли маърузаларини эшитиб ва қайта-қайта ўқиб, жуда катта таассуротларга эга бўлдим. Ҳақиқатдан ҳам Президентимиз ўз маърузаларида таъкидлаб ўтганларидек, республикамизда «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури бўйича кекса авлод вакилларига, айниқса, 100 ёшдан ошганларга пенсияга устамалар, тиббий ёрдамлар, санаторияларга бепул йґлланмалар, уларнинг уй-жойларини таъмирлаш, коммунал тґловлар, моддий ва ижтимоий кўмаклар кўрсатилиб, бунга барча манбалар ҳисобидан жами 2 триллион 246 миллиард сўм ва 225 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланганлигини ва бу ишларни бундан кейин ҳам янги шаклда давом эттирилиши, ҳар кунлик ҳаётимизда уларга ҳурмат кўрсатилажаги жуда қувонарлидир. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётини тараққий эттириш борасида давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуслари билан жаҳоннинг мана-ман деган компаниялари сармояларини киритиб, янги-янги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани жуда қувончлидир. Хусусан, Сурғил кони негизида қиймати 4 миллиард доллардан зиёд бўлган Устюрт газ-кимё мажмуаси каби объектларнинг фойдаланишга топширилаётгани, «Женерал моторс» компанияси билан ҳамкорликда автомобиль двигателлари ишлаб чиқарилаётгани, «МАН» компанияси иштирокида Самаріанд вилоятида юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқарадиган янги комплекс ташкил этилгани, «Исузу» компанияси билан биргаликда автобуслар ишлаб чиқарилаётгани, «Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси» МЧЖ базасида «Дамас» ва «Орландо» енгил автомобиллари ишлаб чиқариш ўзлаштирилганини бевосита Конституциямиз ва Юртбошимизнинг улкан хизматлари, деб тан оламиз. Шулар сингари бошқа ютуқлар ҳақиқатдан барчамизга ғурур ва ифтихор бахш этади.
Албатта, бу хорижий сармоялар ўз-ўзидан келаётгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз АҚШ, Жанубий Корея, Германия, Япония, Хитой ва бошқа давлатларга ташриф буюрганларида, у ердаги ишбилармонлар билан учрашмоқдалар, улар мамлакатимизга келганларида, қабул қилиб ишонтирмоқдалар. Хорижий инвесторлар учун мамлакатимизда ҳуқуқий база, солиқдан имтиёзлар, қўлайлик шароитлар яратиб берилган. Яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган инвестиция бўйича жаҳон иқтисодий форумида 12,0 млярд АҚШ доллари миқдорида шартномалар имзоланди. Бу катта ишларнинг бошида Юртбошимизнинг ўзлари турганлари барчамизга кундек равшан.
Собиқ советлар давлати таркибида қолоқ республикалардан бўлган Ўзбекистон бугунги кунда МДҲ мамлакатлари орасида етакчи ўринларда бораётганлигидан ифтихорга тўламиз, ғурурланамиз. Мустақиллик йилларида мамлакат иқтисодиёти қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 9 баробардан зиёд ўсди. Кейинги 11 йилда иқтисодиётимизнинг ўсиш даражаси йилига 8 фоизни ташкил этиб келаётгани, давлатнинг қарзи мамлакат ички ялпи маµсулотининг 18,5 фоизидан ошмаслиги бизнинг катта ютуғимиздир. Бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларимиз бутунлай янги қиёфа касб этди.
Ҳақиқатдан ҳам, мен мисол тариқасида Термиз шаҳрини 1970 йилдан яхши биламан. Шаҳарда 1 та “Шарқ” меҳмонхонаси бўлиб, доимо “жой йўқ” деб ёзиб қўйилар эди. Ҳозирги кунда Термиз шаҳрида ўнлаб меҳмонхоналар қурилиб, 2011 йилда ўтган республика “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида иштирок этган 2 минг нафардан ортиқ спортчилар ва меҳмонлар жой билан таъминланди. Шаҳарга келган меҳмонлар овқатланиши учун бор-йўғи 2 та умумий овқатланиш нуқтаси бўлар, уларда тушдан кейин овқат топилмас эди. Ҳозирчи?! Юзлаб ресторан, ошхона, тўйхоналар қурилиб, ишга туширилиши, уларда кун бўйи минглаб одамлар овқатланиши мумкин. Жамоат транспорти ҳам доимо тирбанд ва зич эди. Ҳозир эса, ҳатто тунда ҳам кўчаларимизда автомашиналар зув-зув тўхтамайди. Қувончлиси, уларнинг ҳаммасини ўзимизда, Асакада ишлаб чиқарилган автомашиналар ташкил этади. Бу жонажон Ўзбекистонимизнинг, халқимизнинг улкан ютуғи деб биламан.
Барчамизнинг яхши хабаримиз борки, муҳтарам Президентимизнинг 2014 йил 22 августдаги Фармонларига мувофиқ, Термиз шаҳри “Амир Темур” ордени билан мукофотланди. Президентимизнинг 2015 йил 22 мартдаги қарори билан, “2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди. Мазкур Дастурга мувофиқ вилоятимиз ҳамда Термиз шаҳрининг меъморлик қиёфаси, тубдан янгиланади. Ишлаб чиқариш кучлари ривожланади. Ана шу мақсадга барча манбалардан 3 триллион сўм маблағ сарфланиши кутилмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонларига мувофиқ 24 нафар воҳадошларимиз Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Бу юксак мукофот ва вилоятимизга доимий кўрсатиб келинаётган ғамхўрликлар барчамизнинг кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшади, янада шижоат билан меҳнат қилишга ундайди.
Бунинг ҳаммаси Конституциямиз меваларидир, десам муболаға бўлмайди. Сабаби тараққиётимиз, ютуқларимиз, фаровонлигимиз кафолати — Конституциядир! Шу боисдан Конституция қабул қилинган кун — мустақил Ватанимиз тарихида муҳим аҳамиятга эга санадир. Муқаддас заминимизда яшовчи ҳар биримиз Бош қомусимизнинг ҳаётбахш таъсирини ҳис этган ҳолда унга асос қилиб олинган инсонпарварлик, адолат, эркинлик ва тенг ҳуқуқлилик турмушимизда рўёбга чиқаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимизда бўлгани сингари Сурхон воҳасида ҳам шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси мутлақо ўзгарди. Бунёд этилган афсонавий “Тошғузор-Бойсун-Қумқўрғон” темир йўли, “Хонжиза” нодир металлар конининг ишга туширилиши, мактаб, коллеж, шифохоналар, равон йўллар, кўприклар спорт иншоатлари, намунали ҳамда кўп қавватли уйлар ва бошқалар бунинг ёрқин далилидир! Энг асосий кўзга кўринмайдиган бойлигимиз бўлган инсонларнинг онги, дунёқараши, тафаккури ҳамда маънавияти ўзгарганлигини ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.
Ўзбекистон тўлақонли давлат сифатида фаолият кўрсатиб дунё хамжамияти томонидан тан олинган иқтисодий тараққиётнинг «Ўзбек модели»га эга давлатга айланди. Халқаро ташкилотлар, нашрлар мамлакатимиз ютуқларини тан олмоқда. Ўтган йиллар ичида мустақил Ўзбекистонимиз эришган тарихий ютуқлар, ажойиб ўзгаришлар албатта Конституциямиз билан чамбарчас боғлиқдир!
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўзбекларга хос бағрикенглик, кечиримлилик тамоилларига мувофиқ Президентимиз тақдимотига мувофиқ “Амнистия тўғрисида” қарор қабул қилинди. Шунга мувофиқ минглаб юртдошларимизнинг билиб-билмай, эҳтиётсизлик оқибатида қилган гуноҳлари кечирилиб, ўз оилалари бағрига қайтиб, қайтадан жамият ҳаётида фаол қатнашиш имкониятига эга бўлдилар.
Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида таъкидлаганларидек, бугунги раҳбарлар, жаҳон иқтисодий инқирози туфайли бундан кейинги ҳаётимиз осон бўлмаслигини ҳисобга олиб, эрта-индинни, келажакни ўйлаб, пахта, ғалла билан чегараланиб қолмасликлари, янги замонавий, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида бош қотиришлари зарур, деб жуда тўғри айтиб ўтдилар. Айниқса, Президентимиз инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича қонун устуворлигини, қонунга итоат қилиш, қонун бўйича яшаш лозимлигини айтиб, қонунни бажармайдиган шахсларни жавобгарликка тортиш керак, деганлари замирида ҳам юртимизни янада ривожлантиришдек эзгу мақсад мужассамдир.
Халқимиз ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, аммо адолатсизликка чидай олмайди. Ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда бу масала принципиал аҳамиятга эга.
Ҳамма қонунга бўйсиниши керак, прокуратура ҳам назоратсиз қолмаслиги керак. Бунинг учун ҳақиқатдан ҳам “Парламент назорати тўғрисида” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунларнинг тезроқ қабул қилиниши кўп жиҳатдан ана шу вазифаларни ҳал этиш имконини беради. Бу масалаларда назоратни кучайтириш зарурлиги тўғрисида таъсирланиб айтган Юртбошимизнинг фикрлари менда жуда катта таассурот қолдирди.
Ҳақиқатдан ҳам АҚШда фаолият кўрсатаётган, катта обрўга эга бўлган, Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган ва эълон қилинган тадқиқот натижаларини айтиб ўтдилар. Бизнинг мамлакатимиз, бу сўровнома натижаларига кўра, дунёдаги 141 та давлат орасида 2-ўринни эгаллагани барчамизга фахр, ифтихор бағишлади.
Бизда ярим тунда кўчаларни ёлғиз кезиб юриш, хонадонларимиз эшикларини ёпмасдан юриш мумкин. Автомашина ўғриларига, талончиларга аллақачон барҳам берилган бўлиб, халқимиз тинч-осойишта ҳаёт кечирмоқда. Бу ишларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг муносиб ҳиссаси борлигини ҳис қиламиз. Халқимиз тинч, осойишти ҳаётимиз учун Юртбошимиздан чексиз миннатдорлар.
Муҳтарам давлатимиз раҳбарининг хусусий мулк, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш энг устувор, энг муҳим ишдир. Бугунги кунда фермерларимиз қандай давлатимиз таянчи, уйимизнинг устуни бўлган бўлса, тадбиркорларимиз ҳам шундай бўлишлари керак. Уларга тўсиқ бўладиганларни танобини тортиб, уларнинг халқимизни боқишдаги иштирокини кўпайтиришимиз керак. Бунинг учун мамлакатимизда аҳолини онги, савияси, тафаккурини эскилик сарқитлардан халос қилиш, уларнинг ҳуқуқий тарбиясини кучайтиришимиз керак, деган фикрлари менда кучли таассурот қолдирди ва мен бундан жуда ҳам таъсирландим.
Ҳақиқатдан ҳам Юртбошимизнинг хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган тизимли ишлари, узоқ йиллардан бери олиб бораётган сиёсатлари натижасида юртимиз ободлиги, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги таъминламоқда. Демак, буларнинг барчасини Конституциямиз шарофатидан десак хато қилмаган бўламиз.
Президентимиз анъаналаримизга садоқат билан, Ватанимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб соғлом авлод тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиб келмоқдалар. Бунинг исботи сифатида Президентимиз юртимизда 2016 йилни «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилишни таклиф этдилар. Йилнинг бундай аталгани айни муддао бўлди. Чунки, она ва бола соғлом бўлса, оила мустаҳкам ва бахтли, жамиятнинг ютуғи, тотувлиги бўлади. Бу жуда донишмандлик билан, узоқни кўриб қилинган улкан ишларимиздандир.
Юртбошимизнинг мазкур маърузаси Ватанни севган, қадрлаган ҳар бир ватанпарвар фуқаро учун дастуруламал бўлиши керак.

Абдукарим АҲМЕДОВ,
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси.